Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 14 / Акс-садо

Нақд пулсиз ҳисоб-китобда НКМ керак эмас

«СБХ»нинг 13-сонида «НКМсиз ишлаб бўлмайди» материалини ўқиб чиқиб, муаллифнинг нуқтаи назарига қўшилмадим.

Ишлаб чиқарувчи аҳолига ўз маҳсулотини НКМни қўлламасдан сотиб, пластик банк карталари билан ҳисоблашиши мумкин деб ҳисоблайман.

 

Солиқ кодексининг 72-моддасида товарларни реализация қилиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш чоғида нақд пул билан ҳисоб-китобда фискал хотирали назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш талаб қилинади.

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомнинг1 107-бандига кўра эса банк пластик карталаридан жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китобларда фойдаланилади.

Қисқаси, жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларни нақд пулсиз шаклда амалга ошириш чоғида, бунга банк пластик карталари киради, НКМни ўрнатиш мажбурий эмас.

Қонун ҳужжатлари билан белгиланган «чакана савдо» тушунчаси кишиларнинг оддий талқинидан жиддий равишда фарқ қилишини қайд этиб ўтаман. «Чакана савдо» атамаси савдо соҳасида пировард истеъмолчи учун, тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига нақд пулга доналаб ёки унча кўп бўлмаган миқдорда товарлар сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш сифатида таърифланади (Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари2 3-бандининг иккинчи хатбошиси).

Агар корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсу­лотни бевосита ўз омборидан алоҳида турғун савдо шохобчасини (дўкон, киоск, дўконча, павильон) барпо этмасдан сотиш ниятида бўлса, у савдо соҳасидаги корхона деб эътироф этилмайди ва унга Чакана савдо қоидалари татбиқ этилмайди.

Бироқ агар ўз маҳсулотини реализация қилиш учун у турғун савдо шохобчасини барпо этган бўлса, у Чакана савдо қоидаларига амал қилиши керак. Чакана савдо товарларни нақд пулли ҳисоб-китоб билан реализация қилишни назарда тутиши боис, НКМни давлат солиқ инспекциясида қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш керак бўлади.

 

1МБ бошқарувининг АВ томонидан 3.06.2013 йилда 2465-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон Қарорига 1-илова.

 

Таҳририятдан: «НКМсиз ишлаб бўлмайди» материалига шарҳни norma.uz сайтида ўқинг.

 

Б.АБДУҒАНИЕВ,

юрисконсульт.

Прочитано: 1155 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика