Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 13 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ҳисоблагичлар ҳақини ҳам тўлашингиз мумкин

Корхонамиз бюджет ташкилотидан ишлаб чиқариш майдонини ижарага олган. Давлат мулки қўмитаси билан жой ижарасига шарт­нома тузилган. Барча солиқларни тўлашдан озод қилинган ижарага берувчи ижарачига коммунал ва фойдаланиш хизматларини қоплаш шартномасига электр энергияси, иссиқлик энергияси, сув ва канализация учун, супуриб-сидириш ва ахлатни олиб чиқиш бўйича хизматлар бўйича тўловларни, жорий таъмирлаш харажатларини қоплашдан ташқари яна қандай харажатларни киритиши мумкин?

Е.Трубникова.

 

– Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 8.04.2009 йилдаги 102-сон Қарори билан тасдиқланган) кўра ижарага берувчи давлат мулкини ижарага бериш мақсадида ижарага берилаётган мол-мулкни тегишли хизматлар билан таъминлаш бўйича битим лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда уни балансда сақловчи ҳамда коммунал хизматлар ва фойдаланиш хизматлари кўрсатувчилар билан келишади (зарурият бўлса).

Коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни тўлаш миқдори, тартиби ва муддатлари, юқорида кўрсатилган Низомнинг 24-бандига кўра, ижара шартномаси билан бир вақтда тузиладиган балансда сақловчи ва ижарага олувчи ўртасидаги битим билан, коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатувчилар томонидан белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда тартибга солинади. Битим шартлари ижара шартномасига киритилиши мумкин.

Бинони сақлаб туриш бўйича сиз санаб ўтган коммунал ва фойдаланиш харажатлари етарли ҳисобланади. Қўшимча равишда сиз қоплаш шартномасига электр энергияси, сув ва газни ҳисоблаш учун зарур ҳисоблаш асбобларини ўрнатиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш харажатларини тўлаш шартларини киритишингиз мумкин.

 

Абдураҳмон БАХТИЕВ ва Тимур МЎМИНОВ,

эксперт-юристларимиз.

Прочитано: 828 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика