Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 13 / Хўжалик юритиш қоидалари

Кимлар дам олади?

Корхона Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олди. Бу ерда ўз ходимларимиз учун, шунингдек чет юридик ва жисмоний шахслар учун дам олиш уйи барпо этишни режалаштиряпмиз.

Мазкур ҳолда туризм фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш зарурми?

 

– Ўзбекистонда туризм фаолияти лицензия­ланиши керак. Туризм фаолиятини лицензия­лаш тўғрисида низомда (ВМнинг 11.11.2003 йилдаги 497-сон Қарори билан тасдиқланган) туризм фаолиятига саёҳатлар, экскурсиялар ва улар билан боғлиқ хизматларни ташкил этишга доир фаолият (туристик агентликлар, туроператорлар, сайёҳлик ташкилотлари, меҳмонхоналар, кемпинглар ва бошқа яшаш жойлари, туризмга ихтисослашган бошқа ташкилотлар) киритилади. Агар сиз фақат ўз ходимларингиз дам олиши учун жой ташкил этмоқчи бўлиб, ундан даромад олиш ниятини кўзламасангиз, сиз туризм фаолиятига лицензия олишингиз керак бўлмайди.

Бироқ корхонангиз дам олиш уйини очиш ва унда ўз ходимлари ҳамда бошқа дам олувчилардан ҳақ олиш ниятида бўлса, сизга албатта туризм фаолиятини амалга оширишга лицензия керак бўлади.

 

Абдураҳмон БАХТИЕВ ва Тимур МЎМИНОВ,

эксперт-юристларимиз.

Прочитано: 880 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика