Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 13 / Хўжалик юритиш қоидалари

НКМсиз ишлаб бўлмайди

Эмаль симлар ишлаб чиқарувчи МЧЖ уни жисмоний шахсларга реа­лизация қилмоқчи. Бунда биз аҳоли билан нақд пулда эмас, фақат пластик банк карталари воситасида ҳисоб-китоб қилишни режалаштиряпмиз.

Бу ҳолда назорат-касса машинасини ўрнатмасдан, фақат терминалдан фойдалансак бўладими?

Ўзи ишлаб чиқарган товарларни реализация қилувчи корхоналар учун чакана савдони рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби қандай?

Терминални қандай органларда рўйхатдан ўтказиш ёки уни ўрнатиш тўғрисида қаерга мурожаат этиш керак?

 

1. Йўқ, НКМни ўрнатмаса бўл­майди. Чунки НКМни ўрнатишнинг мажбурийлиги Солиқ кодекси 72-мод­дасининг биринчи қисми, Ўзбе­кистон Республикасида чакана савдо қоидалари1 21-бандининг биринчи хатбошиси, Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг2 (бундан кейин – 306-сон Низом) 2-банди ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган.

2. Ўзи ишлаб чиқарган товарларни жисмоний шахсларга реализация қилиш ниятида бўлган корхоналар учун қонун ҳужжатларида рўйхатдан ўтказиш ва фаолиятни амалга оширишнинг алоҳида тартиби назарда тутилмаган. Юридик шахслар томонидан чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига рухсат гувоҳномасини олишнинг илгари белгиланган тартиби Президентнинг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида»ги Қарори (21.09.2005 йилдаги ПҚ-186-сон) билан бекор қилинган.

Юқорида кўрсатилган фаолиятни юритиш учун сиз давлат солиқ инс­пекциясида назорат-касса машинасини 306-сон Низомда назарда тутилган тартибда рўйхатдан ўтказишингиз керак. Чакана савдони амалга ошириш тартиби Чакана савдо қоидаларида батафсил белгиланган.

3. Корхонангиз тўлов терминалини қўллаши тўғрисида бирор-бир рўйхатга олувчи ёки назорат қилувчи органни хабардор қилиши керак эмас. Уни олиш учун тижорат банкингизга Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисида низом3 билан белгиланган тартибда мурожаат қилишингиз керак.

 

1ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон Қарорига 1-илова.

2ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон Қарорига 1-илова.

3МБ бошқаруви ва ДСҚнинг қарори билан тасдиқланган, АВ томонидан 27.07.2009 йилда 1986-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

Абдураҳмон БАХТИЕВ ва Тимур МЎМИНОВ,

эксперт-юристларимиз.

Прочитано: 1057 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика