Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 13 / Бизнинг маслаҳатлар

«Ижод» фондига ажратмалар қачонгача тўланади?

Нашриётимизнинг 2014 йил январь ойидаги тушуми 72 200 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан:

газета сотишдан – 43 000 минг сўм;

китоб сотишдан – 16 000 минг сўм;

газетада рекламани жойлаштиришдан – 4 500 минг сўм;

ноширлик ва матбаа хизматларидан – 6 700 минг сўм;

бинони ижарага беришдан – 1 800 минг сўм;

асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан – 200 минг сўм.

Мазкур ҳолатда «Ижод» фондига ажратмаларни тўғри ҳисоблашда ёрдам беришингизни сўрайман.

 

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида «Ижод» фондини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори (26.02.2010 йилдаги ПҚ-1292-сон) ҳамда Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмаларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 4.09.2010 йилда 2139-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ 2012 йилга қадар ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига босма маҳсулотларини реализация қилишдан, шунингдек босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумлардан 2 фоизли ажратма тўланган.

Шуни ҳисобга олиш лозимки, Президентнинг «Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида» қарорининг (30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон) 3-бандига кўра, 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб, чоп этилган маҳсулотларни сотишдан, муҳаррирлик хизматлари, полиграфия ва нашриёт хизматларини кўрсатишдан «Ижод» фондига нашриёт ва матбаа ташкилотлари тўлайдиган мажбурий ажратмалар миқдори 2 фоиздан 1 фоизга ҳамда газета, журналлар ва китоб маҳсулотларини чакана сотишга ихтисослашган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрта ҳисобда 2 баробарга пасайтирилди.

Демак, 2014 йилда «Ижод» фондига ажратмани ҳисоблашда жами тушумдан ижара ва асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан тушган тушум чегирилади. Мос равишда фондга ҳисобланадиган тушум 70 200 минг сўмни (72 200 – (1 800 + 200)) ташкил этади. Ўз навбатида, фондга ажратма суммаси 702 минг сўмдир (70 200 х 1%). Бу сумма фондга 2014 йил 25 февралга қадар тўланиши керак булади.

 

Жавоблар «Кичик корхона электрон бухгалтери» қўлланмасидан олинди.

Прочитано: 2194 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика