Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 13 / «Ташаббус–2014»

Ишбилармонлар кўриги

Ушбу сўлим баҳор кунларида мамлакат ишбилармонларининг эътиборини ўзига жалб этган воқеа ёрқин, таъсирчан оҳангларда ўзини намоён этди. Пойтахтдаги «Туркистон» саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун тадбиркорлар, фермерлар, ҳунармандлар ўртасида «Ташаббус–2014» кўрик-тан­лови республика босқичи ўтка­зилди. Уни ЎзР Савдо-саноат палатаси Фермерлар кенгаши, «Ҳунарманд» уюшмаси, бир қатор вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари кўмагида ташкил этди.

Бир ой давомида ишбилармонлик ташаббуси кўрик-танло­вининг туман, шаҳар ва вилоят босқичларида «энг яхши» деган ном учун 10 мингга яқин иштирокчи беллашди. Вилоятлардан ташриф буюрган 41 ғолиб танловнинг якунловчи босқичида биринчилик учун баҳслашиш имкониятига эга бўлди.

«Ташаббус» танлови доирасида ташкил этилган кўргаз­мада тадбиркор ва фермерларнинг мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси яққол намойиш этилди.

Анъанага кўра ғолиблар уч­та асосий номинация: «Йил­нинг энг яхши тадбиркори», «Йилнинг энг яхши фермери», «Йилнинг энг яхши ҳу­нарманди» номинациялари бў­йича аниқланади. Шунингдек бир қатор махсус номинациялар таъсис этилди. Ғолибларни тақдирлаш маросими «Туркистон» саройида 2014 йил 10 апрелда бўлиб ўтади.

 

Танловнинг республика босқичидан суратли репортажни газетанинг кейинги сонида ўқийсиз.

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 706 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика