Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 13 / Шахсий тажриба

1 апрель – тиғиз пайтлар ортда қолди

Мамлакатимиздаги жисмоний шахсларнинг ялпи даромадини декларациялаш тизими 18 ёшга тўлди.

Ҳар йилнинг дастлабки уч ойи мобайнида газета саҳифалари, телевизор экранлари, радиоканаллар, уяли телефонлардаги СМСлар даромадларингизни декларация қилдингизми қабилидаги эълонлар билан «безанади». Ўтган йили даромадни биргина манбадан олганимга қарамай, декларациялаш жараёнига қизиқишимга учта сабаб бор.

Биринчидан, солиқ инспекциясига кириб кўриш касбим тақозо этган бурч эди.

Иккинчидан, ёши улуғроқ ҳамкасабаларимнинг сўзларига ва ўн йил олдинги газета тахламларига қараганда, март ойининг охирги ўн куни барча давлат солиқ инспекцияларида одам тирбанд бўлиб кетар экан (одам тўпланган жой борки, журналистга тафаккур ва ижод қилиш учун мавзу топилади).

Учинчидан, энг асосийси, мамлакатимизда жисмоний шахсларнинг ялпи даромади юзасидан декларация қилиш иши балоғатга етди, бинобарин бу иш бошланганига ҳам, мана 18 йил бўлди. 

 

Тошкентнинг Юнусобод тумани давлат солиқ инспекциясига борган куним ёмғир эринмай ёғаётган эди. Ҳаммадан кўпчилик декларацияни ой охирлаётганда топширишади деб эшитганим сабабли бу ерда узундан-узоқ навбат кутувчиларни кўраман деб ўйлаган эдим. Бироқ ойнаванд тўсиқлар билан иккига бўлинган узун хонанинг дарчалари олдида охирги иккита дарчани истисно этганда, одам тирбанд эмасди. Афтидан, декларацияни ҳамма ой охирида топширади деган нақл эскириб қолган кўринади. Дарчалар олдида турган одамлардан талайгина қизиқарли нарсаларни билиб олдим. Улар орасида мол-мулкини ижарага бериш билан шуғулланувчилар ҳам, ўриндошлик асосида ишлаётганлар ҳам (эътиборли жиҳати бошқаларга нисбатан бухгалтерлар кўпроқ шу йўсинда ишлар экан), ўзининг, отасининг, ҳатто муассисининг даромадлари юзасидан декларация топшираётганлар бор экан.

Ҳужжатларни тўлдириш учун қўйилган столлар атрофидаги бир неча стулни эътиборга олмаса, ўриндиқ йўқ ҳисоб. Инс­пекцияга келганлардан бири ана шундай стулда ўтирганича навбат кутмоқда. Сал нарида ўзига ишончи баланд бир аёл, стажи катта бухгалтерлардан бўлса керак, бу ерга энди келганларга панд-насиҳат қилмоқда. Келганларнинг баъзилари бюджетга ортиқча тўланган пулларни қайтариб олиш ниятида бўлса, кимлардир давлат олдида қарзи йўқ эканлигига ишонч ҳосил қилмоқчи.

Ҳаммасининг ҳам навбатда уриниб-туртиниб юришга ҳуши йўқ. Декларацияни электрон усулда топширишга ҳаракат қилиб кўрмадингизми деб сўрадим улардан. Маълум бўлдики, кўпчилик бундай имконият борлигидан бехабар экан. Бу усулни биладиганлар бор экан: улар декларациялашни электрон усулда ва одатдаги, анъанавий усулда амалга ошириш хусусида ўз фикрларини ўртоқлашдилар.

 

Валентина Кантор, бухгалтер:

– Ўриндошлик асосида ишлаш бобида стажим оз эмас. Олдинги йилларда ҳам декларация топширганман. Буни инспекцияга келиб қилганим дуруст. Аввало, декларация қабул қилинганига ишончим ҳосил бўлади. Қолаверса зарурати бўлганда керакли тузатишлар қилишим мумкин. Декларациялаш якунлари тўғрисидаги қоғозда масъул шахснинг имзосини кўрсам, кўнглим тўқ бўлади. Табиийки, навбат кутиш, айниқса 1 апрель яқинлашганда навбат кутишдан одам бироз оғринади. Лекин бунга ўзимиз айбдор – шундай масъулиятли ишни пайсалга солмаслик керак эди. Тартиб-таомил одатий бўлса-да, бу иш одамнинг вақтини олади. Декларацияни электрон усулда топшириш имконияти борлигини биламан. Лекин бу нарса менга маъқул кўринмайди: бизда Интернет яхши ишламайди, аслида эса декларацияни қоғозда топшириш ишончлироқ.

Раъно Исматова, бош бухгалтер:

– Бош бухгалтер эканлигим боис муассисларимизнинг даромадлари тўғрисидаги декларацияни доим ўзим топшираман. Турли вақтда топширишга тўғри келади уни. Аммо ҳамиша нав­бат кутилади. Ўйлашимча, бундан бемалол халос бўлиш мумкин. Эътибор берган бўлсангиз, бу залда охирги иккита дарча олдидагина одам кўп. Бошқа дарчаларнинг олди бўм-бўш. Тиғиз пайтда иш тезроқ битиши учун декларациялар топшириладиган кезлари бошқа дарчаларнинг ортидагиларни ҳам ёрдамга тортиш мумкин-ку, ахир.

Декларацияни электрон йўл билан топшириш мумкинлиги хусусида эшитмаган эканман. Келгусида ундан албатта фойдаланаман. Мана, ҳисоботларни электрон усулда топширишни ўрганиб олдик-ку!

 

Абдулла Абдукаримов, ижарачи:

– Даромадларим ҳақида, тўрт йилдирки, декларация топшираман: отамга қарашли машинани ижарага берганмиз. Инспекцияга келиб бу ишни амалга ошириш одат бўлиб ҳам қолди. Декларация топширишда шу кунгача муаммо бўлмади, фақат вақтинг кетишига ачинасан киши. Интернет орқали декларациялаш мумкинлигини билмас эдим. Келаси сафар албатта синаб кўраман, чунки бу иш қулай, ортиқча вақт кетмайди ҳам.

 

Нигора Азизова, ота-она­лардан:

– Қизим Ўзбекистон Миллий университети география факультетининг учинчи курсида ўқийди. Фарзандининг олий ўқув юртидаги таълими учун маошидан ҳақ тўлаётган ота-оналар солиқ бобида чегирма олиш ҳуқуқига эга экан, деган гапни у топиб келди.

Мен чиндан ҳам шундай бўлса, бу имтиёздан фойдаланай деб келдим. Иш жойимда даромад солиғи бўйича чегирма қилишмади, чунки ўтган йили бундай имкониятдан бехабар эдик. Акс ҳолда шундай қулайликдан фойдаланмасмидик?! Чегирма олиш учун керакли қоғозларни тўпладим: таълим ҳақи учун маошимнинг бир қисмини ўтказиб беришлари тўғрисидаги ариза ҳам, таълим шартномасининг, талаба қизим паспортининг (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманики ҳам бўлаверар экан) кўчирма нусхаси бор.

Ҳаммаси тўғри тўлдирилиши учун солиқ инспекциясига бухгалтеримиз билан бирга келдик. Ростини айтсам, қайта ҳисоб-китоб натижасида менга қанча пул қайтариб беришларини ҳам билмайман.

 

Д.Маргарита, бухгалтер:

– 6 йилдан ошдики, иккита ташкилотда бухгалтерлик қилиб келаман. Бир неча йил мобайнида даромад солиғини энг юқори ставка бўйича мунтазам равишда тўлаб келмоқдаман. Кейинчалик, даромадлар дек­ларациясини топширгач, қайта ҳисоб-китоб асосида ортиқча тўланган суммани олиб, уни мол-мулк солиғи ва ер солиғи учун тўлаб, бюджет билан тўла ҳисоб-китоб қиламан.

 

«СБХ»нинг шу айтган гапларим босиладиган сони мамлакатимиз солиқ инспекциялари декларацияларни бу масъул ишга базўр улгурганлардан қабул қилиб оладиган 1 апрель куни бу бинода навбатнинг охирида ким деган савол сўрайдиган одам бўлмаса керак. Зотан маърифатли барча мамлакатларда бўлгани каби бизда ҳам даромадларни декларациялаш тартиб-таомиллари солиқ тўловчиларнинг аксарияти учун тушунарли ва мажбурий одатга айланган.

Мамлакатимиздаги жисмоний шахсларнинг даромадларини декларациялаш тизими камолот ва балоғат ёшига етганлиги ҳаммамизга муборак бўлсин!

Ольга КИРЬЯКОВА,
мухбиримиз.

Прочитано: 742 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика