Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 13 / Бизнинг маслаҳатлар

Бир нечта фаолият билан шуғулланганда эътиборли бўлинг!

Тошкент шаҳрида жойлашган, ходимларининг сони 25 кишигача бўлган корхона савдо корхонаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. 2013 йил якуни бўйича мол-мулкни ижарага беришдан олинган тушум (55%) сотиш ҳажмида энг юқори миқдорни ташкил қилади. 2014 йилда корхона шунингдек воситачилик шартномалари бўйича товарлар сотишни бошлади, бундан ташқари мол-мулкни ижарага беришдан даромадларга эга.

Бир нечта фаолият тури билан шуғулланганимизда ягона солиқ тўловини қандай тўлаймиз?

 

– 2013 йил якуни бўйича мазкур корхона асосий фаолият тури (мол-мулкни ижарага бериш) бўйича кичик корхоналар тоифасига мансубдир. Шунинг учун 2014 йилда у кичик корхона сифатида ягона солиқ тўловини Президентимизнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарорига 9-1, 9-2-иловаларда белгиланган турли фаолият турларига тегишли ставкалар бўйича тўлашни давом эттириши мумкин:

улгуржи савдо бўйича – товар айланмасидан 5%лик ставка бўйича (ПҚ-2099-сон қарорга 9-2-илова);

воситачилик шартномалари бўйича воситачилик фаолиятидан – воситачилик ҳақи суммасидан 33%лик ставка бўйича (ПҚ-2099-сон қарорга 9-1-илова);

ижара бўйича – ялпи тушумдан 6%лик ставка бўйича, башарти ижара асосий соҳа фаолият тури бўлса. Акс ҳолда ижарадан олинган даромадлар бошқа операцион даромадлар деб тан олинади ва уларга асосий соҳа фаолият тури ставкаси бўйича солиқ солинади (ПҚ-2099-сон қарорга 9-1-илова).

Бунда шуни ёдда тутиш лозимки, агар 2014 йил якуни бўйича ходимларнинг йиллик ўртача сони асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ходимлар сони мезонидан ошса, СК 351-моддасига асосан бу корхона солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимида турганда тўлаши керак бўлган барча солиқлар суммалари асосида ягона солиқ тўлови суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиши лозим бўлади.

Ходимларнинг йиллик ўртача сони мезонини танлаш учун асосий (соҳа) фаолият тури ҳам сотишдан олинган йиллик тушум асосида белгиланади.

Бундан ташқари, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун ва кейинги 3 ойга улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади.

 

 Микрофирма ва кичик корхоналарда юзага келадиган шунга ўхшаш 2 000 дан ортиқ саволларга жавобларни «Кичик корхона» электрон-маълумотлар тизимида батафсил кўришингиз мумкин.

Қўшимча маълумот учун 283-24-05 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

 

Жавоблар «Кичик корхона электрон бухгалтери» қўлланмасидан олинди.

Прочитано: 919 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика