Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 13 / Бизнинг маслаҳатлар

Иш ҳақи ошганда меҳнат таътили учун ҳақ қандай ҳисобланади?

Ходим ишлаб чиқариш цехига 2013 йил 1 майда ишга қабул қилинди. Унга 2014 йил 13 февралдан 18 иш куни муддатига биринчи таътил берилди.

Ходимнинг таътилдан олдинги иш ҳақи тариф бўйича 400 000 сўмни ташкил этди. 2014 йил 1 мартдан унинг мао­ши 20%га ошди ва 480 000 сўмни ташкил этди.

Ходимга ишланган давр учун қуйидаги қўшимча тўловлар ҳисобланди:

мукофот – 80 000 сўм;

моддий ёрдам – 250 000 сўм;

ишбай ишга қўшимчалар – 170 000 сўм.

Ходимнинг таътили 13 февралдан 10 мартгача давом этди (12 иш куни февраль ойида ва 6 иш куни март ойида). Асосий таътил – 15 иш кунини, қўшимча таътил – 3 иш кунини ташкил этади.

Ходим таътилда бўлган вақтда тариф ставкаси ошса, таътил вақтига ҳақ суммаси қандай ҳисобланади?

 

– Таътил вақтига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоб кунидаги лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда, уни ҳисобга олинаётган даврда белгиланган лавозим маошидан ортиқча суммаларнинг 1/9 (ходим биринчи йил ишлаётганлиги ва тўлиқ 9 ой ишлаб берганлиги туфайли) қисмига оширилиб аниқланади.

Ҳисоб-китобларга кўра, у 427 777,78 сўмни (400 000 + (80 000 + 170 000) / 9) ташкил этади.

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда моддий ёрдам суммалари ҳисоб­га олинмайди, чунки ушбу тўловларга ижтимоий суғур­та ажратмалари ҳисоблан­майди.

Таътил вақтига ҳақ суммаси 303 149,61 сўмни (427 777,78 / 25,4 х 18) ташкил этади.

1 мартдан ходимнинг маоши ўзгарганлиги сабабли меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларидаги корхонанинг ишлаган кунларига тўғри келган иш кунларининг амалдаги сони учун тўловлар қайта ҳисобланиши керак (Ўртача ойлик иш ҳа­қини ҳисоблаб чиқариш тартибининг 6-банди, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова).

Март ойининг 6 иш куни учун янги маош бўйича ҳисобланган таътил вақтига ҳақ 119 947,51 сўмни (507 777,78 / 25,4 х 6) ташкил этади.

Бу ерда 507 777,78 сўм – ўрта­ча ойлик иш ҳақи (480 000 + (80 000 + 170 000) / 9) маош ошишидан илгариги таътил вақтига ҳақ 101 049,87 сўм (427 777,78 / 25,4 х 6) ҳисобланган. Демак, ходимга қўшимча 18 897,64 сўм (119 947,51 – 101 049,87) тў­лаш лозим.

 

Жавоблар «Кичик корхона электрон бухгалтери» қўлланмасидан олинди.

Прочитано: 3244 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика