Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 13 / Жиноятга жазо муқаррар

Фаромушхотирлик қимматга тушди

Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланувчи валюта ислоҳотлари изчил амалга ошириб келинмоқда. Айни пайтда республикамизда жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш тартибларини белгиловчи барча ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилган.

 

Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Президентнинг 1998 йил 20 мартдаги «Жисмоний шахсларнинг нақд хорижий валютани олиб келиши ва олиб чиқиб кетишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1979-сон Фармони ана шу муносабатларни тартибга солувчи ҳужжатлардан ҳисобланади. Мазкур Фармонга мувофиқ, республикамизда резидентларга 2 000 АҚШ доллари эквивалентидаги, норезидентларга эса божхонага тақдим этилган декларациясига мувофиқ республикага келтирилган валюта миқдоридаги нақд хорижий валютани божхона баённомасида ёзма қайд этиш шарти билан эркин олиб чиқиб кетишига рухсат этилади. Кўрсатилган миқдордан ортиқча нақд хорижий валютани олиб кетишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки хорижий валюта билан операцияларни ўтказишга асосий лицензия­си бўлган ваколатли банкларнинг рухсати билан йўл қўйилади.

Аммо ўрнатилган мазкур тартибларга бўйсунмай, нақд ҳорижий валюталарни яширинча олиб чиқишга уринишлар баъзида учраб туради.

Бангкокка отланган чет эл фуқароси Н.Козлованинг «парвози» бироз кечикди: сабаби у Тошкент халқаро аэропортида 5 200 АҚШ долларини ички кийимларига яшириб олиб чиқишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди. Кирдикори фош бўлган қоидабузар божхоначиларга Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигини яхши билмаслигини рўкач қилиб туриб олди. Аммо умумқабул қилинган қоида – қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмаслиги унга яна бир бор эслатиб қўйилди.

«Тошкент–Аэро» ИБК ходимлари «Тош­кент–Новосибирк» авиарейси йўлов­чиси россиялик Н.Гильмутнинг ҳам қинғир қилмишларига нуқта қўйишди. Таажжубки, божхона баённомасида 1 800 АҚШ долларини олиб чиқиб кетаётганлигини қайд қилган бу аёл қўл сумкасига яширилган 6 710 АҚШ доллари ҳақида баённомада ҳам, божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида ҳам маълум қилишни «унутиб» қўйган экан. Бу «фаромушхотирлик» Н.Гильмут хонимга қимматга тушди.

«Дўстлик» чегара-божхона комплексида қўшни давлатга 10 минг АҚШ долларини чарм курткасига яширганча олиб чиқишга уринган М.М. андижонлик божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди. Қинғир қилмиши ошкор бўлган қонунбузар божхоначилар олдида ер чизишдан нарисига ўта олмади.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ҳам шу турдаги йирик божхона қоидабузилишининг олдини олишди. «Тошкент–Уфа» йўналишида йўлга чиққан поезд йўловчилари «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан божхона кўригидан ўтказилганда, йўловчилардан бири, хоразмлик Р.Ф.нинг қўл юклари орасида 17 710 АҚШ доллари яширинча олиб чиқилаётганлиги фош қилинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2014 йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқлаган 171 та қонунбузарлик ҳолатида 758 млн сўм эквивалентидаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

 

ДБҚ Матбуот хизмати.

Прочитано: 843 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика