Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 13 / Амалий бухгалтерия

Sale, sale, sale...

Чегирмалар ҳаётимиз ва харид тўғрисидаги тасаввуримизга сингиб кетди. Кўпчилик пештахталарда айни «Sale 10, 30, 50%...» ёзувлари пайдо бўлганда харид қилишга киришадилар. Корхоналар ҳам товар ёки хизматни ўз маҳсулотига каттагина чегирма берадиган етказиб берувчидан харид қилишга интиладилар. Бу харажатларни мақбуллаштириш ва бизнеснинг рентабеллигини оширишга имкон берадиган тўғри қарордир.

Бироқ ушбу чегирмаларни қандай ҳисобга олиш керак? Раҳбарият, бир тарафдан, корхона «чегирмали» даврда қанча тежаб қолганлигини, бошқа тарафдан эса – унинг ўзи харидорларга қанча преференциялар тақдим этганлигини билишни хоҳлайди.

Олинган чегирмаларга қандай тарзда солиқ солинади? Чегирмалар сотувчининг солиқ солинадиган базасини камайтирадими? Агар чегирма товардан кейин тақдим этилган, тушум эса ҳисоблаб бўлинган бўлса, нима қилиш керак?

 

САВДО, НАҚД ПУЛ ЧЕГИРМАСИ – ЭНГ ОДДИЙ ЧЕГИРМА

Чегирма нақд пул билан ҳақ тўлан­ганда (ёки белгиланган муддатда тўланганда) (нақд пул чегирмаси) ёки улгуржи сотиб олинганда (савдо чегирмаси) дарҳол тақдим этилади. Савдо чегирмалари сотувчига сотув ҳажмини ошириш, бинобарин, миқёсдан тежашга эришиш имконини бериш мақсадида тақдим этилади ёки мижознинг «содиқлиги» кафолатини берувчи тузоқ сифатида фойдаланилади ёхуд йирик ва нуфузли харидорнинг талабига кўра тақдим этилади. Нақд пул чегирмаси мижозни тезроқ ҳақ тўлашга ундаб, сотувчининг ликвидлилигини таъминлайди.

 

МҲХСда НИМАЛАР ҚАЙД ЭТИЛГАН?

Захираларни ҳисобга олиш тартиби 2-сон «Захиралар» Молиявий ҳисобот халқаро стандарти (МҲХС) билан белгиланади, унга мувофиқ:

● захиралар икки миқдордан қай бири: таннарх ёки сотиш соф нархи паст бўлса, ўшанга кўра баҳоланади (2-сон МҲХС 9-банди);

● савдо қилиш чоғидаги арзонлаштиришлар, чегирмалар ва бошқа шунга ўхшаш моддалар харид қилиш харажатларини белгилаш чоғида чегирилади (2-сон МҲХС 11-банди).

Савдо чегирмалари ҳисоб юритишда муаммо туғдирмайди, чунки бунда базавий баҳо шунчаки камайтирилади (масалан, 100 сўм қийматдан 30%лик чегирма товар 70 сўмга сотилишини англатади. Ҳисобда 70 сўмга сотиш акс эттирилади). Ўз муддатида ҳақ тўлаганлик учун чегирмалар (нақд пул чегирмалари) ҳисобда муаммони юзага келтиради, чунки харидор товар ҳақини тўлагунига қадар чегирмани олиш-олмаслиги аниқ бўлмайди.

Шу сабабли амалиётда нақд пул чегирмаларини ҳисобга олиш учун икки усулдан фойдаланилади:

ялпи усул;

соф усул (нетто).

Захиралар ҳисобининг узлуксиз тизимида нақд пул чегирмаларининг акс эттирилиши:

 

Мисол

 

Ялпи усул

 

Соф усул

 

1

 

1.02.2014 йил. Қиймати 10 000 сўм бўлган товарни дастлабки 10 кун мобайнида ҳақи тўланган тақдирда 5 фоизлик чегирма бериш шартларида харид қилиш. Тўловни тўлаш муддати 30 кундан кейин тугайди

 

 

Дт Захиралар 10 000

Кт Тўланадиган ҳисобварақлар 10 000

Дт Захиралар 9 500

Кт Тўланадиган ҳисобварақлар 9 500

(9 500 = 10 000 – 5% х 10 000)

2

 

10.02.2014 йил. Қиймати 4 000 сўм бўлган товар ҳақини тўлаш (харидор чегирмага эга бўлади)

 

 

Дт Тўланадиган ҳисобварақлар 4 000

Кт Захиралар* 200

Кт Пул маблағлари 3 800

*Агар захиралар сотилган бўлса ёки сумма салмоқли бўлмаса (ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг иқтисодий қарорларига таъсир кўрсатмаса), «Сотиш таннархи» ҳисобварағи дебетланади

 

Дт Тўланадиган ҳисобварақлар 3 800

Кт Пул маблағлари 3 800

(3 800 = 4 000 – 5% х 4 000)

3

 

28.02.2014 йил. Қиймати 6 000 сўм бўлган товар ҳақини тўлаш (харидор чегирмасиз ҳақ тўлайди)

 

 

Дт Тўланадиган ҳисобварақлар 6 000

Кт Пул маблағлари 6 000

Дт Тўланадиган ҳисобварақлар 5 700

Дт Харид қилиш вақтида бой берилган чегирмалар 300

Кт Пул маблағлари 6 000

(5 700 = 6 000 – 5% х 6 000)

       

 

Ялпи усулдан фойдаланилганда захиралар ҳисобининг даврий тизимида нақд пул чегирмалари ҳам реализация қилинган товарлар таннархига, бироқ «Сотиб олиш чоғидаги чегирмалар» ҳисобварағи орқали киритилади. Соф усулдан фойдаланиш натижасида юзага келадиган, сотиб олиш чоғида бой берилган чегирмалар одатда бошқа харажатлар моддасида акс эттирилади.

Ушбу ҳисобга олиш қоидаларини нафақат савдо корхонасидаги товарларга, балки ишлаб чиқариш корхонасининг барча захиралари: хом ашё ва материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулотга нисбатан ҳам қўллаш мумкин.

Сотувчидаги захираларни ҳисобга олиш тартиби 18-сон «Тушум» МҲХС билан белгиланади, унинг 10-бандига мувофиқ тушум суммаси етказиб берувчи билан харидор ўртасидаги шарт­нома билан белгиланади ҳамда етказиб берувчи тақдим этадиган ҳар қандай савдо ёки улгуржи чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда адолатли қиймат бўйича ўлчанади.

Сотувчида ҳисобварақлар бўйича дебиторлик қарзини ҳисобда эътироф этиш муаммосини тилга олинган чегирмалар гуруҳлари – савдо чегирмалари (арзонлаштириб сотиб юбориш чоғида, доимий мижозлар учун ва ҳоказо) ва ўз муддатида ҳақ тўлаганлик учун чегирмаларнинг мавжудлиги юзага келтиради.

Биринчи гуруҳ бўйича ҳисоб юритишда қийинчилик юзага келмайди – тушумни ҳисоблашда одатдагидек чегирилади. Иккинчи гуруҳ бўйича эса айни харидор билан бўлган мисолдагидек ҳисобга олиш усуллари қўлланади. Ялпи усулга кўра харидор чегирма олмагунча (яъни товар ҳақи тўланиши пайтигача) у эътироф этилмайди. Сотишдан тушум ва дебиторлик қарзи тўлов учун тақдим этилган ҳисобварақнинг тўлиқ (ялпи) суммасида эътироф этилади. Агар харидор камроқ тўласа, олинган чегирма миқдорига «Сотиш чоғидаги чегирмалар» сотув ҳисобварағига контрҳисобварақ дебетланади, унинг сальдоси жами даромад – фойда ва зарарлар, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот тузаётганда сотишдан тушумнинг умумий миқдоридан чегирилади.

Соф усул бўйича харидорлар олмаган чегирмалар тўлов муддатини оширганлик учун «жарима» сифатида талқин қилинади. Шу сабабли дастлаб дебиторлик қарзи ҳамда сотиш ҳажми, харидор албатта чегирмадан фойдаланади деган фараздан келиб чиқиб, чегирмани (соф суммада) чегирган ҳолда акс эттирилади. Агар харидор чегирманинг амал қилиши даврида товар ҳақини тўлашга улгурмаса, у бой берган чегирмалар «Сотиш пайтида бой берилган чегирмалар» ҳисобварағида акс эттирилади. Уларнинг ҳажми корхонанинг қўшимча даромади ҳисобланади ва жами даромад тўғрисидаги ҳисоботда бошқа даромадлар сифатида акс эттирилади.

Нақд пул чегирмаларининг ҳисобда акс эттирилиши:

 

Мисол

 

Ялпи усул

 

Соф усул

 

1

 

1.02.2014 йил. Қиймати 10 000 сўм бўлган товарни дастлабки 10 кун мобайнида ҳақи тўланган тақдирда 5 фоизлик чегирма бериш шартларида харид қилиш. Тўловни тўлаш муддати 30 кундан кейин тугайди

 

 

Дт Олинадиган ҳисобварақлар 10 000

Кт Тушум 10 000

Дт Олинадиган ҳисобварақлар 9 500

Кт Тушум 9 500

(9 500 = 10 000 – 5% х 10 000)

2

 

10.02.2014 йил. Қиймати 4 000 сўм бўлган товар ҳақини тўлаш (харидор чегирмага эга бўлади)

 

 

Дт Пул маблағлари 3 800

Дт Сотиш пайтидаги чегирмалар* 200

Кт Олинадиган ҳисобварақлар 4 000

*Ялпи даромад ҳисобида сотишдан тушумнинг камайиши сифатида акс эттирилади

 

Дт Пул маблағлари 3 800

Кт Олинадиган ҳисобварақлар 3 800

(3 800 = 4 000 – 5% х 4 000)

3

 

28.02.2014 йил. Қиймати $6 000 бўлган товар ҳақини тўлаш (харидор чегирмасиз ҳақ тўлайди)

 

 

Дт Пул маблағлари 6 000

Кт Олинадиган ҳисобварақлар 6 000

 

Дт Пул маблағлари 6 000

Кт Сотиш чоғида бой берилган чегирмалар 300

Кт Олинадиган ҳисобварақлар 5 700

(5 700 = 6 000 – 5% х 6 000)

 

МАҲАЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР

Захиралар қийматини шакллантириш чоғида харидорда чегирмаларнинг акс эттирилиши 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»1 билан тартибга солинади. Стандарт савдо ва пул чегирмаларини фарқлайди. Бунда пул чегирмалари савдо чегирмаларидан етказиб берувчи уларни фақат харидор қайд этилган шартларни бажарган тақдирдагина тақдим этиши билан ажралиб туради. Савдо чегирмалари эса, аксинча, маълум бўлади ва харидорга шартнома тузиш ёки товар етказиб бериш пайтидаёқ тақдим этилади, бирор-бир шартга боғлиқ бўлмайди.

Ҳисобда савдо чегирмалари захиралар қийматини камайтиради. Товарлар чегирмаларни чегирган ҳолда қиймат бўйича кирим қилинади, бу қуйидаги проводка билан акс эттирилади:

Савдо чегирмаси билан харид қилинган товарларнинг келиб тушиши

 

 

дебет

 

кредит

 

Етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси (инвойс, БЮД) асосида товарларнинг харид қиймати акс эттирилган

 

Товарларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (2900) – чегирмалар чегирилган ҳолдаги қиймат

 

6010-«Мол етказиб берувчи­лар ва пудратчиларга тўлана­диган ҳисобварақлар» – тўлана­диган суммага

 

 

Пул чегирмаси билан харид қилинган товарлар чегирмалар ҳисобга олинмаган қийматда кирим қилинади (яъни амалда юқорида баён этилган ялпи усул қўлланади). Харидор қайд этилган шартларни бажарганда бериладиган чегирмалар суммалари улар юзага келган ҳисобот давридаги молия-хўжалик фаолияти натижаларига киради. Амалиётда захиралар қийматини камайтириш ёки «Реализация қилишнинг таннархи»ни тузатиш истисно этилади. Пул чегирмаси олинганда у қуйидагича акс эттирилади:

 

Пул чегирмаси билан харид қилинган товарларнинг келиб тушиши

 

 

дебет

 

кредит

 

Етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси (инвойс, БЮД) асосида товарларнинг харид қиймати акс эттирилган

 

Товарларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (2900) – чегирмалар ҳисобга олинмаган қиймат

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар» – чегирма чегирилмаган ҳолда тўланадиган суммага

 

Қайд этилган шартлар бажарилган тақдирда етказиб берувчи тақдим этган чегирма акс эттирилган*

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар» – чегирма суммасига

 

9390-ҳисобварақнинг ёпилиши

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар» – чегирма суммасига

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

 

*Амалиётда қўлланиши кўрсатилган. 21-сон БҲМСда2 ушбу вазият бўйича проводка назарда тутилмаган

 

Сотувчида тақдим этилган чегирмаларнинг акс эттирилиши 2-сон БҲМС «Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар»3 билан тартибга солинади. Унга ҳамда 21-сон БҲМСга мувофиқ тақдим этилган ҳар қандай чегирмалар тушумни камайтиради ва юзага келган даврида акс эттирилади. Пул чегирмалари қисмида яна ялпи усулдан фойдаланилади.

 

ЧЕГИРМА ҚАНДАЙ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ?

Биринчи навбатда:

● нарх белгилаш тўғрисида локал низом ишлаб чиқиш зарур, бу низом товарларни корхона номидан тақдим этишга ҳақли ва ушбу ваколатларга эга бўлган шахслар реализация қилганда амалдаги прейскурант ва баённома нархларига чегирмалар бериш тартибини белгилайди ҳамда тартибга солади;

● шартномаларда пул ва савдо чегирмаларини тақдим этиш шартларини батафсил қайд этиш лозим (шартномани имзоларкан, харидор сотувчининг мижозлар лояллиги тўғрисидаги локал ҳужжатлари билан танишганлиги ва уларга қўшилишини тасдиқлашини назарда тутиш мумкин);

● харидор чегирмадан фойдаланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни белгилаш зарур.

Пул чегирмалари мавжуд бўлганда сотувчи учун тушумга тузатиш киритиш ёки харидор учун захиралар қийматини аниқлаштириш Солиқ кодексининг (СК) 222-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади, яъни:

● товарларни етказиб берувчи (сотувчи) томонидан;

● шартлар ўзгарган (бажарилган) ҳи­со­бот даврида;

● тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактурани кўрсатган ҳолда қўшимча ҳисобварақ-фактура билан;

● минус билан (яъни салбий ҳисоб­варақ-фактура ёзиб берилади).

 

ҚАЙСИ СОЛИҚДАН ОЗОД БЎЛАДИ?

Маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови (чегирмаси) тариқасида олинган бошқа даромадлар СКнинг 356-мод­даси 6-бандига асосан ягона солиқ тўлови бўйича харидорнинг солиқ солинадиган базасига киритилмайди. Бироқ умумбелгиланган солиқлар тўловчисида улар фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича базага киритилади.

СКнинг 129 ва 355-моддаларига муво­фиқ фойда солиғи ёки ЯСТ ҳисоблаб чи­қарилаётганда жами даромадга (ялпи тушумга) қуйидагилар киради:

● товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадлар;

● бошқа даромадлар (СКнинг 132-мод­даси).

Чегирмалар берилаётганда сотувчи товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан даромад ёки ялпи тушумга харидор чегирмадан фойдаланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тузатиш киритади (СКнинг 131 ва 357-моддалари). Даромадга (ялпи тушумга) бир йиллик муддат ичида, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса кафолат муддати доирасида тузатиш киритилади. Агар чегирмалар бериш натижасида товарлар таннархдан паст нархларда ёки харид қилинган нархларда реализация қилинса (давлат томонидан нархлар тартибга солинадиган ҳоллардан ташқари), солиқ солиш мақсадида тушум деганда товарлар таннархи ёки уларни харид қилиш нархи тушунилади.

Татьяна ШАЛУНОВА,

«RASTAX GROUP» МЧЖ СМТ

бош директори, солиқ маслаҳатчиси,
аудитор,
CIPA, DipIFR.

Прочитано: 1181 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика