Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 48 / Бизнинг маслаҳатлар

Кафеда юбилей тантанаси ўтказилса...

Корхонамиз раҳбар ходимларидан бирининг 60 ёшга тўлиши муносабати билан юбилей тантанаси бўлиб ўтди. Тантанани кафеда ташкил этиш учун харажатлар корхона томонидан қоплаб берилди.

Мазкур тўловлар жисмоний шахснинг даромади сифатида қараладими ёки улар Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига асосан даромад деб ҳисобланмай, уларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайдими?

Хотамжон Исломов,

корхона бош бухгалтери.

Ангрен шаҳри.

– Дарҳақиқат, Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига мувофиқ юридик шахсларнинг диний расм-русумлар ва маросимларни, байрам тантаналарини ўтказиш, вакиллик харажатлари, шаҳар йўловчилар транспортида ходимларнинг хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларини олиш, шунингдек юридик шахс­нинг ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган бошқа харажатлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди.

Байрам тантаналари деганда мазкур ҳолда корхонанинг юбилейи, Янги йил, Наврўз ва бошқа давлат байрамларини нишонлаш муносабати билан ўтказиладиган ҳамда тўғридан-тўғри аниқ жисмоний шахсга тааллуқли бўлмаган корпоратив зиёфатлар тушунилади.

Солиқ кодекси 171-модда­сига асосан жисмоний шахс­ларнинг жами даромадига қуйидагилар киради:

1) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар;

2) мулкий даромадлар;

3) моддий наф тарзидаги даромадлар;

4) бошқа даромадлар.

Солиқ кодекси 177-моддаси­нинг 1-бандига мувофиқ юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш солиқ тўловчи томонидан юридик шахсдан моддий наф тарзида олинган даромад ҳисобланади.

Ходимга унинг унутилмас санаси (юбилейи) муносабати билан байрам тантанасини кафеда ташкил этиш учун харажатларни қоплашга корхона томонидан тўлаб берилган тегишли пул суммаси ходимнинг жами даромади таркибига киритилади ва унга белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

 

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 924 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика