Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 48 / Бизнинг маслаҳатлар

Таълим тўлови: Ходим 29 ёш бўлса ҳам имтиёз бор

Корхонамиз ходими Ўзбекистон олий ўқув юртларининг бирида таҳсил олади. Агар ходимнинг ёши 29 да бўлиб, ўзининг таълим олиши учун ўзи ҳақ тўласа, таълим тўловига доир имтиёз унга татбиқ этиладими?

Карима Алибоева,

корхона бош бухгалтери.

Бухоро вилояти. 

 

– Сизни қизиқтираётган масала юзасидан солиқ имтиёзи Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисида низом (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солинади.

Ушбу Низомга асосан 2010 йил 1 январдан бошлаб фуқаро­ларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Респуб­ликаси олий ўқув юртларида таълим олишга (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг таълим олиши учун) йўналтириладиган суммаларига жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

Низомда назарда тутилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёз жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадларини Ўзбекистон Респуб­лика­си олий ўқув юртларида ўзининг ўқиши ёки 26 ёшгача бўлган ўз фарзандларининг ўқиши учун йўналтириладиган суммаларига камайтириш кўринишида берилади.

Хусусан, жисмоний шахс­ларга солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисо­бидан амалга оширилганда тақдим этилади:

ўз маблағлари;

жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;

юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).

Солиқ чегирмаси таълим олувчига, шунингдек унинг ота-онасига, агар ўқиш учун ҳақ таълим олувчи 26 ёшга тўлгунга қадар тўланса, тақдим этилади (2107-сон Низомнинг 5-банди). Бундан келиб чиқадики, таълим олувчининг ёшига доир чек­лов фақат ўз болаларининг ўқиши учун ҳақ тўлайдиган ота-оналар томонидан им­тиёз­нинг қўлланиши мақсадида бел­гиланган.

Шунингдек, Солиқ кодекси 179-моддасининг 31-бандига асосан фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

Демак, агар талабанинг ўзи таълим учун ҳақ тўласа, имтиёз унинг ёшини чегараламасдан қўлланади.

Шу тариқа, юқорида баён этилганлардан келиб чиқилса, сизнинг ходимингиз солиқ чегирмаси тарзидаги имтиёзни қўллаш ҳуқуқига эгадир.

 

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

 

Прочитано: 1113 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика