Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 48 / Амалий бухгалтерия

Сиз ҚҚС бўйича ҳисоботни топширмайсиз

Бизнинг кичик корхонамиз ҚҚС тўламайдиган ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Бироқ бизда ноль даражали ставкада ҚҚС солинадиган хизматларни реализация қилиш обороти мавжуд бўлиб, улар бўйича ҚҚС тўлаш мажбуриятлари юзага келмайди.

Биз ушбу оборотлар бўйича туман ДСИга ҚҚСга доир солиқ ҳисоб-китобини топширишимиз керакми?

Авазбек Йўлдошев, МЧЖ раҳбари.

Наманган вилояти.

 

 

– Солиқ кодексининг 197-мод­дасига кўра ҚҚС тўловчилар қуйидаги­лардир:

1) солиқ солинадиган оборотларга эга бўлган юридик шахслар;

2) зиммасига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан амалга оширилаётган солиқ солинадиган оборотлар учун ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият юклатиладиган юридик шахслар;

3) товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилувчи юридик ва жисмоний шахслар (ўз эҳтиёжлари учун божсиз олиб кириш нормалари доирасида товарлар олиб кирувчи жисмоний шахслар бундан мустасно);

4) оддий ширкат солиқ солинадиган оборотларни амалга ошираётганда зиммасига унинг ишларини юритиш юклатилган (ишончли шахс) шерик (иштирокчи) – юридик шахс.

Қуйидагилар ҚҚС тўловчилар ҳисобланмайди:

– нотижорат ташкилотлар (бундан тадбиркорлик фаолияти доирасида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотлари мус­тасно);

– солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар.

ЯСТни тўловчилар бўлган юридик шахслар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг навбатдаги чораги бошлангунига қадар бир ойдан кечиктирмасдан, янги ташкил этилаётган ягона солиқ тўловини тўловчилар бўлган юридик шахслар эса фаолият бошлангунига қадар тақдим этиладиган ёзма билдиришга асосан ихтиёрий асосда ҚҚСни тўлаши мумкин.

Демак, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар ҚҚСни тўламайдилар.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун қўлланади ҳамда ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг махсус қоидаларини қўллашни назарда тутади. ЯСТ жами умумбелгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўрнига тўланади.

ЯСТ тўловчиси ҳисобланган юридик шахслар ҚҚСни ихтиёрий равишда, солиқ ҳисобига олинган жойдаги солиқ органларига навбатдаги чорак бошланишига бир ой қолганда, янги ташкил этилган юридик шахслар эса фаолиятни амалга ошириш бошланишигача тақдим этиладиган ёзма хабарнома асосида тўлашлари мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, фақат ҚҚС тўловчилари ҚҚС бўйи­ча ҳисоб-китобларни топширадилар ва ноль даражали ставкани қўллай­дилар.

Сизнинг корхонангиз бундай корхоналар таркибига кирмаслиги сабабли ҳисобварақ-фактуралар ҚҚС суммасини кўрсатмасдан ёзилиши керак ва ҚҚС ўрнига «Қўшилган қиймат солиғисиз» деб ёзиб қўйилади.

Жавобни экспертимиз

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 889 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика