Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 48 / Бизнинг маслаҳатлар

Пулли компенсация ҳисобга олинадими?

Иш берувчи билан ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасига биноан ходимга асосий меҳнат таътилига қўшимча таътил қўшиб берилади. Ана шу қўшимча таътил ўрнига пулли компенсация тўланганда, ушбу компенсация вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси (касаллик варақаси) ҳисоб-китобига киритиладими ёки йўқми?

Шароф Очилдиев,

корхона бош бухгалтери.

Андижон тумани.

 

           – Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўлаш тартиби Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган. Унга кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.

Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.

Нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан, мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади (1136-сон Низомнинг 52-банди).

Ходим вақтинча меҳнатга қобилият­сизлиги сабабли тўла ишламаган, ҳомиладорлик ва туғиш, бола 3 ёшга тўлгунга қадар болага қараш таътилида бўлган, ҳарбий ўқув ёки синов йиғинларида ёки бошқа корхонада ишлаш учун юборилган ойлар мукофот суммаси бўлинадиган ойлардан чиқариб ташланади. Агар ҳисоблаш учун 3 ойдан кам бўлган давр олинса, ҳар бир ойда чорак мукофотининг учдан биридан кўп бўлмаган қисми ҳисобга олинади.

Аввалги ёки жорий календарь йилида ишга кирган ходимга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомила­дорлик таътили бошлангунга қадар иш даврида ҳисобланган мукофотлар ҳисобга олинади, лекин у дастлабки 12 ойдан кўп бўлмайди ва уларнинг йиғиндиси мана шу ойларнинг сонига бўлинади. Агар мукофотлаш тизими мазкур корхонада янгидан жорий этилган бўлса ҳамда тўла бўлмаган календарь йили амал қилса, шунингдек корхонада ёки аниқ ходимга нисбатан мукофотлаш шартлари ва тартиби ўзгарса, мукофотлар юқоридаги тартибда ҳисобга олинади.

Шуни билингки, суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзиладиган меҳнат ҳақи тарзидаги даромадлар рўйхати Солиқ кодексининг 172-175-моддалари билан белгиланган (СКнинг 306-моддаси).

Йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътилга ҳақ тўлаш, шунингдек ушбу таътилдан фойдаланилмаганда, шу жумладан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда пуллик компенсация тўлаш ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашга киради (Солиқ кодексининг 175-моддаси 1-бандининг «а» кичик банди).

Демак, сизнинг ҳолатингизда меҳнат ёки жамоа шартномасида назарда тутилган қўшимча таътилдан фойдаланилмаган тақдирда, тўланган пулли компенсация ишланмаган вақт учун тўлов тарзидаги даромадлар ҳисобланади ва тегишинча, мазкур суммалар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоблаётганда ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобига киритилиши керак.

 

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1139 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика