Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 48 / Бизнинг маслаҳатлар

Рўйхатдан ўтмасдан тижорат билан шуғулланманг

Тижорат юкини (Туркиядан самолётда келтирилишини ҳисобга олганда 7 200 АҚШ доллари қийматидаги, оғирлиги 165 кг бўлган товарлар) хусусий тадбиркор ҳисобланмаган жисмоний шахсга расмийлаштириш мумкинми?

Абдураим Тилаволдиев, корхона бухгалтери.

Янгийўл тумани.

 

 

– Фуқаролик кодексининг 24-мод­дасига кўра, фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир. Ушбу қоидалар фуқароларнинг юридик шахсни ташкил этмасдан амалга оширадиган тадбиркорлик фао­лиятига нисбатан қўлланилади.

Юридик шахсни ташкил этмасдан ўрнатилган талабларни бузган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқаро тузилган битимлар хусусида ўзининг тадбиркор эмаслигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли эмас. Суд бундай битимларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятлар тўғрисидаги қоидаларни қўллаши мумкин. Бунда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилмаган шахс билан тузилган битимларга нисбатан суд муҳокамаси бўлган тақдирда ­Жиноят кодексининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятлар тўғрисидаги меъёрлари қўлланиши мумкин.

Бундан ташқари, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига биноан, якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширишдир.

Якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркор томо­нидан мустақил, ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширилади.

Якка тартибдаги тадбиркор ўз номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, ҳуқуқ ва мажбуриятларни олади ҳамда амалга оширади. Жисмоний шахс ўз тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ битимлар тузаётганида, якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳаракат қилаётганлигини, агар бу битимларни тузиш вазиятининг ўзидан аниқ англашилмаса, кўрсатиши керак. Бундай эслатманинг мавжуд эмаслиги якка тартибдаги тадбиркорни ўз мажбуриятлари бўйича зиммасидаги жавобгарликдан озод этмайди.

Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолия­тини амалга ошираётганда шахсий иш ҳужжатлари бланкаларидан, муҳр, штамп­лардан фойдаланишга ҳақли, уларнинг матнлари мазкур шахс якка тартибдаги тадбиркор эканлиги ҳақида далолат бериши лозим.

Шу тариқа, агар жисмоний шахс тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, ҳар қандай товарларнинг тижорат туркумини олиб киришга ҳақли эмас.

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1202 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2016-01-01 14:31:25, Гость_Маъруф:
Ассалому алайкум.Мени саволим куйидагича,мен кулимда хунарим бор,автомобиллар таъмирлаш устахонаси очмокчиман.Ижарага жой олиб конуний иш юритишим учун тадбиркорлик очишим керакми?Сизлардан шу масала буйича маслахат беришингизни илтмос киламан.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика