Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 48 / Амалий бухгалтерия

Лицензия олишгача расмийлаштириш керак

Бизнинг МЧЖ фаолият тури – чакана савдо (ХХТУТ бўйича коди – 71280). Яқин вақт ичида улгуржи савдога лицензия олишни режалаштиряпмиз. Вазирлар Маҳкамасининг 5.11.2005 йилдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра уни олиш учун энг кам иш ҳақининг камида 3 500 баравари миқдорида устав фондини шакллантириш лозим, шундан ЭКИҲнинг камида 1 200 баравари миқдори пул маблағларидан иборат бўлиши лозим. Шунингдек янги хизмат кўрсатувчи банкка ўтишни режалаштиряпмиз. Ташкилотимизнинг ягона муассиси янги банкда ҳисобрақам очди ҳамда устав фондини шакллантириш ва улгуржи савдога лицензия олиш учун нақд пул маблағларининг бир қисмини унга қўйди. Ана шу куннинг ўзида ушбу ҳисобрақамдаги пул хизмат кўрсатувчи банкимиздаги асосий ҳисобрақамга солиқ тўлаш учун маблағ етишмаганлиги боис 100% ўтказилди.

Муассис устав фондини шакллантириш учун пулни ҳисобрақамга қисмларга бўлиб қўйиш ниятида. Устав фондини шакллантириш зарур бўлган бирор-бир давр борми ёки вақт бўйича чекловлар йўқми? ­Муассис бадалларини бухгалтерияда қандай қилиб акс эттириш ва уларни қандай қилиб ҳужжатли расмийлаштириш керак?

Муассис устав фондини шакллантириш учун киритган пулни ишлаб чиқариш ва бошқа эҳтиёжларга сарфлаш мумкинми?

Ш.Абилқосимов,

директор.

Н.Кашапова,

бош бухгалтер.

 

– Қўшимча ҳиссаларни киритиш тартиби «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 18-моддаси билан белгиланган. Унга кўра бошланғич босқичда иштирокчиларнинг умумий йиғилиши МЧЖ иштирокчиларининг тегишли аризалари асосида жамият­нинг устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги баённомани тасдиқлайди. Бироқ сизнинг ҳолатингизда, муассис ягона бўлганлиги боис, қўшимча ҳисса киритиш тўғрисида ариза бериш, бошқа шахсларнинг розилиги, шунингдек йиғилиш ўтказиш талаб қилинмайди. Муассиснинг устав фондини қўшимча ҳисса ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарори расмийлаштирилади, унда муассиснинг ўзи томонидан белгиланадиган миқдор, уни киритиш усуллари ва муддати қайд этилади. Қонун қўшимча ҳиссаларни киритишнинг аниқ муддатларини белгиламайди, бу исталган вақт даври – 1, 2, 3 йил ва ҳоказо бўлиши мумкин. Яъни муддат тўғрисидаги қарорни ­муассиснинг ўзи қабул қилади.

Қўшимча ҳиссани киритиш муддати тугаган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай муассис устав фондининг кўпайиши сабабли жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қи­лиши керак, улар юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказадиган органда рўйхатга олиниши керак. Бунинг учун зарур ҳужжатлар, шунингдек қўшимча ҳисса киритилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар таъсис ҳужжат­ларига ўзгартиришлар тасдиқ­ланган (муассис томонидан тегишли қарор қабул қилинган) кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай тақдим этилади. Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар давлат рўй­хатидан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради. Шу тариқа, устав фондини улгуржи савдога лицензия олиш учун зарур миқдорда шакллантиришни ва ушбу таомил билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказишни лицензияловчи органга ҳужжатларни тақдим этишгача амалга ошириш керак.

Бухгалтерия ҳисобида қўшимча ҳиссаларнинг келиб тушишини акс эттириш учун ҳисобварақлар ишчи режасига 6630-«Устав капиталига киритиладиган мол-мулк бўйича муассислардан қарз» қўшимча ҳисоб­варағини киритиш мумкин. Муассисдан мол-мулк олиниши мол-мулкни ҳисобга олиш ҳисобварағининг дебети ва 6630-ҳисобварақнинг кредити бўйича ёзув билан акс эттирилади. Мазкур проводка устав фондининг кўпайиши муносабати билан таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўт­казилгунгача мол-мулкнинг қўшимча ҳисса ҳисобварағига келиб тушиши даврида қилинади. Ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин 6630-ҳисобварақ 8330-«Пайлар ва ҳиссалар» ҳисобварағи билан корреспонденцияда дебетланади (ёпилади).

Жамият муассиси томонидан қў­шимча ҳиссанинг киритилиши банк кўчирмаси (пул маблағлари билан киритилганда), қабул қилиш-топшириш далолатномаси (товар-моддий бойлик­лар, номоддий активлар, асосий воситалар билан киритилганда), жамият гувоҳномаси (маълумотномаси) ёки жамият томонидан тегишли мол-мулк (мулкий ҳуқуқлар) олинганлигидан гувоҳлик берувчи бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин.

Муассис томонидан жамият устав фондини кўпайтириш учун киритилган ва бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларига кирим қилинган мол-мулкни МЧЖ ишлаб чиқариш ва бошқа эҳтиёжларга сарфлашга ҳақлидир.

 

 

Жавобни «Norma Ekspert»

мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2400 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика