Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 48 / Солиқ солиш

Таннархни пасайтиринг

Бизнинг МЧЖ 2009 йилда Наманганда таъсис этилган. Президентнинг 29.07.2011 йилдаги ПҚ-1590-сон Қарори билан тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган жамиятимиз автотранспорт учун юқори босимли газ баллонлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Президентнинг 27.01.2009 йилдаги ПҚ-1048-сон Қарори билан Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун божхона тўловларини (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно) тўлаш бўйича имтиёзлар берилган.

ПҚ-1590-сон Қарорнинг 5-бандида белгиланишича, юқорида кўрсатилган имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар корхоналар янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга, реконструкция қилишга, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга йўналтирилган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтиришга йўналтирилади.

Тушунтириб берсангиз, ПҚ-1590-сон Қарорга мувофиқ таннархни пасайтиришда ушбу имтиёзлардан қандай фойдаланиш керак? Ушбу масалани қандай меъёрий ҳужжат тартибга солади?

А.Эгамбердиев.

 

ПҚ-1590-сон Қарорга биноан, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот­нинг таннархини пасайтириш учун мақсадли фойдаланишни назарда тутган ҳолда ЯСТ ва божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз берилиши муносабати билан бўшаган маблағлардан қандай фойдаланилади? Бунда қандай бухгалтерия проводкалари амалга оширилади?

Д.Аҳмедова,

бош бухгалтер.

 

 

           – Ишлаб чиқарилаётган маҳсу­лот­нинг таннархини пасайтириш, сиз юқорида таъкидлагандек, Ма­ҳал­лийлаштириш дастурининг иштирокчиси бўлган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёз­ларини қўллаш натижасида бўшаб қоладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш йўналишларидан бири ҳисобланади (Президентнинг 29.07.2011 йилдаги ПҚ-1590-сон Қарори 5-банди; Тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг1 4-банди). Мазкур шартни бажариш корхона томонидан тадбирлар мажмуини қўллаш воситасида амалга оширилади, уларга, хусусан, қуйидагиларни киритиш мумкин:

ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш имконини берадиган, бу эса ке­йинчалик унумдорликни ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтиришга олиб келадиган ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш;

замонавий тежамкор ресурс ва энергия сақлаш технологияларини жорий этиш;

моддий харажатларни камайтириш ва бу билан таннархни пасайтириш имконини берадиган, технологик жараёнларни рационаллаштириш бўйича технология­ларни, ишлаб чиқаришнинг кам чиқиндили ва (ёки) чиқиндисиз технологияларини жорий этиш;

бошқа чора-тадбирлар.

Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомнинг2 9-бандига кўра бўшаган маблағлар суммалари қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилади:

асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий бойлик­ларни харид қилишга, кредит ва қарзларни сўндиришга, асосий воситаларни реконструкция қилиш ва замонавийлаштиришга йўналтирганда:

8840-«Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари» ҳисобварағи дебети;

8530-«Текинга олинган мол-мулк» ҳисобварағи кредити, бунда «Солиқлар ва божхона имтиёзлари» ҳисобварағи ажратилади;

жорий мажбуриятларнинг ҳо­сил бўлишига олиб келадиган жорий харажатларни қоплашга йўналтирилганда:

8840-«Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари» ҳисобварағи дебети;

6010-«Етказиб берувчилар ва пуд­ратчиларга тўланадиган ҳисоб­варақлар», 6120-«Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган ҳисобварақлар», 6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар» ёки турли кредиторлардан қарзни ҳисобга олиш ҳисобварағи (6900) ёхуд бошқа тегишли ҳисобварақлар кредити.

 

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

 

________________________________________

1МВ, ТИАИСВ, ИВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 17.05.2012 йилда 2365-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 1514 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика