Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 48 / Божхона

Минтақада барқарорлик таъминланиши учун

20 ноябрда Афғонистон билан чегарадош «Айритом» божхона комплексида «Rapiscan Eagle R-60» русумли темир йўл текширув-кўрикдан ўтказиш комплексини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. АҚШ Қуролли Кучлар Марказий қўмондонлигининг Наркотикларга қарши курашиш дастури доирасида ўрнатилган ускуна темир йўл вагонлари ва контейнерларни контакт­сиз ҳамда тезкор равишда сканерлаш имконини беради, бу эса трансчегаравий юклар олиб ўтилаётганда божхона назоратининг сифати ва темир йўлларнинг ўтказиш салоҳиятини оширади.

 

Маросимда мамлакатларимиз­нинг ушбу соҳада икки тарафлама ҳамкорликнинг самарадорлигини оширишга интилиши таъкидланди. Бунга кўп жиҳатдан жаҳон ҳамжамияти олдида турган, энг муҳими наркотикларни легаллаштиришга йўл қўймаслик ҳисобланган, наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний оборотига қарши туриш бобидаги муҳим муаммолар бўйича ёндашувларнинг умумийлиги ҳам имкон беряпти.

Шуни таъкидлаш лозимки, 2012 йил охирида шундай сканер «Ғалаба» темир йўл божхона постида ўрнатилган. У Япония ҳукуматининг грант лойиҳаси доирасида харид қилинган эди. Унинг ёрдамида ҳозирдаёқ 27,4 мингдан ортиқ темир йўл юк вагонлари кўрикдан ўтказилди. Натижада 1 млрд сўмликка яқин товарларнинг ноқонуний ташилиш далиллари аниқланди.

Наркотиклар, бошқа ­хавфли юклар контрабандасига қарши курашда давлатларнинг ҳамкор­лиги минтақада тинчлик ва бар­қарорликни қувватлаб туришнинг энг муҳим омилидир. Чегарадаги ўтказиш пунктларини назоратнинг юқори интеллектуал техник воситалари билан жиҳозлашга кўмак бериш наркоофат тарқатилишининг олдини олиш, уни етказиб бериш ҳалқаларини тугатиш бўйича умумий вазифани ҳал этишда самарали ҳамкорликнинг далолатидир.

Прочитано: 832 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика