Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 48 / Тадбиркорга ёрдам

Кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг йўл

«Пойтахт» бизнес марказида «Кичик бизнес субъектларини солиққа тортиш: амалиёт ва самара» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистон Бизнес-форуми» лойиҳаси томонидан ташкил этилди.

 

Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий ҳамда иқтисодий асослар яратилганини таъкидлади. Хусусан, мамлакатимизда қонунийлик, холислик ва ошкоралик принциплари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хўжалик субъектлари фаолиятига аралашмаслик тадбиркорлик соҳасидаги асосий йўналишлар сифатида белгиланган.

Айни пайтда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорликка кенг эркинлик бериш мақсадида қатор имтиёз ва қулайликлар яратилган. Жумладан, кичик корхона ва микрофирмалар давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб режали солиқ текширувларидан 3 йилга, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб, ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари ҳамда рентабеллигини таъминлаётган тадбиркорлик субъектлари ҳам солиқ текширувларидан 3 йилга озод этилади. Шу билан бирга, йирик корхоналар учун солиқ ҳисоботлари сони 2,3; кичик корхона ва микрофирмалар учун 1,7 марта қисқартирилган. Бу борада ушбу ҳисоботларни электрон шаклда топшириш имконияти яратилгани моддий ва маъмурий сарф-харажатларни камайтириш имконини бераётир. Натижада 2002-2012 йилларда рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони икки баробар кўпайган. 2002 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 35,5 фоизи кичик бизнес улушига тўғри келган бўлса, 2012 йил якунлари бўйича бу кўрсаткич 54,6 фоизни ташкил этди.

2013 йилда Савдо-саноат палатаси томонидан 1834 марта мониторинг текшируви ўтказилди ва аксарият ҳолларда ягона солиқ тўлови, даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва бошқа мажбурий тўловларнин? ??????? ??г нотўғри ҳисобланаётгани тадбиркорлар томонидан йўл қўйилаётган асосий ҳуқуқбузарлик сифатида аниқланди.

Семинарда тадбиркорлик фаолияти соҳасида ҳисобчилар учун ҳисоб-китобларни юритишга ёрдам берадиган, солиқ турлари ва мажбурий ажратиладиган маблағлар бўйича аниқ тавсиялар берадиган қўлланма ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, корхона ҳисобчиларининг солиқ нормаларини турли усулларда амалга оширишининг олдини олишга қаратилган бир хил ҳисоб-китоб тизимини жорий этиш зарур. Маълумки, Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари, ташкилот раҳбарлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, ёш тадбиркорлар учун «Назорат органларининг текширув ўтказиш жараёни: тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари» қўлланмаси ишлаб чиқилиб, ўзбек ва рус тилларида чоп этилган.

Савдо-саноат палатаси мутахассислари семинар қатнашчилар­ининг барча саволларига жавоб қайтарди.

.

Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ­53-моддаси.

 

ЎзА материали асосида

Прочитано: 2200 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика