Norma.uz

Радар ва камералар ўрнатиш жойлари шаффоф тизим орқали сотилмоқда

 

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 21 апрелдаги 232-сон қарори асосида радар ва камералар ўрнатиш жойлари Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «E-auksion» савдо майдончаси орқали сотилиши белгиланган эди.

 

Бугунги кунга қадар платформага 100 дан ортиқ радар ва камералар ўрнатиш жойлари тадбиркорларга сотиш учун чиқарилган бўлиб, 8 июль куни ушбу йўналиш бўйича дастлабки савдолар ўтказилди.

Хоразм вилояти, Хива шаҳридан бошланғич нархи 1,5 млн сўм бўлган радар ва камералар ўрнатиш жойи аукцион савдолари натижасида 40,3 млн сўмга сотилди. Ушбу ҳудудда 4 та интеллектуал видеокамералар ҳамда 1 та стационар радар ўрнатилишига рухсат берилади. 3 ярим соатдан ортиқ вақт давом этган аукцион савдоси 4 нафар иштирокчи ўртасида қизғин кечди.

Ушбу объектларни сотиб олган тадбиркорлик субъектлари:

белгиланган техник талабларга мувофиқ келувчи қурилмаларни харид қилиш;

аниқланган қоидабузарликлар маълумотларини «Маъмурий амалиёт» КААТга тақдим этиш;

тизим фаолиятини фақат ўзларига бириктирилган объектда, стационар режимда ҳамда тегишли йўл белгиларининг ўрнатилишини ва ётиқ чизиқларнинг чизилишини таъминлаган ҳолда ташкил этиш;

нотўғри аниқланган қоидабузарлик учун зарар етказилган шахсга барча моддий зарарни қоплаш;

тадбиркорга тизим ўрнатиладиган жойни бириктириш бўйича шартнома тузилганидан сўнг 60 кун ичида тизимни ишга тушириш;

тизим фаолияти юзасидан ваколатли орган томонидан билдирилган эътирозларни 30 кун ичида бартараф этиш сингари талабларга риоя этишлари зарур.

 

Объект онлайн-аукционда ғолиб бўлган тадбиркорга мулк ҳуқуқи асосида чекланмаган муддатга, бошқа тадбиркорларга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.

 

Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази ДУК PR-хизмати.

Прочитано: 309 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика