Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 28 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Стратегик ташкилотларга газ учун оширилган коэффициент бекор қилинди

 

Вазирлар Маҳкамаси «Стратегик ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларда қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни (2.07.2021 йилдаги 412-сон) қабул қилди. 

 

Стратегик ташкилотларга етказиб берилаётган табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш ҳамда уларнинг молиявий аҳволини барқарор сақлаш мақсадида табиий газ қийматига 1,4 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилиши тартиби бекор қилинди.

Қарор қабул қилингунига қадар шартномадаги ҳажмлардан ортиқча етказиб берилган табиий газ қийматини 1,4 коэффициент қўлланмаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилиши керак.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 105-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«Истеъмолчи томонидан табиий газ етказиб бериш учун тузилган шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда ва газ таъминоти ташкилоти билан олдиндан келишилмасдан газ олинган тақдирда, истеъмолчидан (ушбу қоидаларга иловада кўрсатилган табиий газ етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган стратегик ташкилотлар бундан мустасно) шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган табиий газ қийматига нисбатан 1,4 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади. Вужудга келган қарздорлик учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда:

– ушбу қоидаларга иловада кўрсатилган табиий газ етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган стратегик ташкилотлар газ таъминоти ташкилотига тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1%и миқдорида, лекин муддати ўтган суммасининг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда;

– қолган истеъмолчилар газ таъминоти ташкилотига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня тўлайди».

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 2.07.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 111 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика