Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 28 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Автотранспорт соҳасида кадрларни тайёрлаш тизими ўзгартирилди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2021 йилдаги «Автомобиль транспорти соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 399-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан белгиланишича:

йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъул раҳбари, раҳбар ўринбосари, транспорт бўлими раҳбари ва (ёки) ҳаракат хавфсизлиги мутахассисларига нисбатан лицензиялар олиш учун ҳужжатлар тақдим этиш ва автомобиль транспортида тегишли ташишларни амалга ошириш учун ҳар беш йилда аттестациядан ўтиш талаблари бекор қилинади;

йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ходимларининг билими, малака даражаси ва касбий маҳорати малака талабларига мувофиқлиги уларнинг камида ҳар уч йилда бир марта ўз малакасини оширганлиги тўғрисида берилган малака сертификатига мувофиқ аниқланади;

йўловчи ва юкларни автомобиль транспортида ташиш ушбу соҳада камида 3 йил иш стажига, автомобиль ёки техник йўналишда олий касбий маълумотга ва малака сертификатига эга ходими мавжуд бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади;

автомобиль ёки техник йўналишда олий касбий маълумотга эга бўлиш шарти махсус ускуна билан жиҳозланган автотранспорт воситасида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни (ахлат) ташиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган юридик шахсларнинг ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Бундан ташқари, қарорга асосан, таълим муассасаларида малака ошириш курси битирувчиларига электрон сертификатлар бериш амалиётини жорий этиш мақсадида «электрон сертификатлар репозиторийси» тизими яратилади.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

автомобиль транспорти соҳасида кадрлар малакасини ошириш курсларини тугатганлик ҳақидаги сертификат ҳамда автомобилда халқаро ташувчининг касбий маҳорат сертификати намуналари;

автомобиль транспорти соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ҳақидаги диплом намунаси.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 30.06.2021 йилдан кучга кирди. 

Прочитано: 260 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика