Norma.uz

Давлат рўйхатидан ўтган «таксичи»лардан давлат божи ундирилмайди 1 сентябргача

Президентимизнинг 2021 йил 7 майдаги «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан жисмоний шахсларга ЯТТ сифатида 15 майдан бошлаб йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилган эди.

 

ЎзА мухбири Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Музаффар Назаров билан мазкур масала хусусида суҳбатлашди.

– ЯТТлар енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилди, унда қандай қулайликлар мавжуд?

 

– Юқоридаги қарор билан жисмоний шахслар енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш фаолияти билан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши лозим. Шу билан бирга, мазкур фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахслар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолиятини лицензия варақаси асосида амалга оширади. Эндиликда ЯТТ сифатида таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар бошқарувидаги автотранспорт воситасини сариқ рангга бўямасдан, фақатгина автотранспорт воситасининг тепасига «ТАХI» белгисини ўрнатган ҳолда аҳолига пуллик автотранспорт хизматини кўрсатиши мумкин. Олдин таксичилик фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган жисмоний шахслар транспорт хизмати кўрсатувчи уюшмаларга аъзо бўлган ҳолда фаолиятни амалга ошириши керак эди.

 

– Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар фаолиятидан олган даромади бўйича қанча миқдорда солиқ тўлайди?

– Мазкур фаолият билан шуғулланувчи ЯТТлар республика ҳудудида фаолиятини олиб бориш жойидан қатъи назар, 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм миқдорида қатъий ва белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқни тўлайди. Шунингдек, берилган лицензия варақаси бўйича бир йилга 245 минг сўм миқдорида давлат божи ундирилади. Бунда 2021 йил 1 сентябргача ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги учун давлат божи ундирилмайди.

Прочитано: 594 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика