Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 25 / Юридик маслаҳатлар

Юридик шахсларни қайта ташкил этиш

 

Бир муассиснинг 2 та фирмаси бор, мулкчилик шакли – хусусий.

Ваколатли давлат органларида иккита ташкилотни қўшиб юбориш учун асос мавжудми?

 

Давлат органларида ташкилотларни қўшиб юбориш учун асос мавжуд эмас.

Юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин (ФК 49-м. 1-қ.).

Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсни бўлиш ёки унинг таркибидан бир ёхуд бир неча юридик шахсни ажратиб чиқариш шаклида уни қайта ташкил этиш вакил қилинган давлат органларининг қарори билан ёхуд суд қарори билан амалга оширилади (ФК 49-м. 2-қ.).

Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки ўзгартириш шаклида қайтадан ташкил этиш ваколатли давлат органларининг розилиги билангина амалга оширилиши мумкин (ФК 49-м. 4-қ.).

Масалан, суғурталовчиларни қайта ташкил этиш Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг рухсати билан («Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 18-м. 1-қ.; Низомнинг 2-б., ВМнинг 6.11.2013 йилдаги 298-сон қарорига ­1-илова), банкни қайта ташкил этиш эса МБ рухсати билан («Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 76-м.) амалга оширилади.

Шу тариқа, умумий қоидага кўра, қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) ёки шунга вакил қилинган юридик шахс органининг қарорига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда эса – фақат ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

 

Икром Абдулқодиров, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1580 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика