Norma.uz

Энг юқори миқдорда пенсия тўланадиган давлат

 

Дания бугунги кунда дунё миқёсида энг юқори миқдорда пенсия тўланадиган мамлакат ҳисобланади. Даниялик пенсионер бир ойда ўртача 2 800 АҚШ доллари миқдорида пенсия олади, бу ҳазилакам сумма эмас. Ҳозирги кунда Данияда ўртача умр кўриш давомийлиги 80 йилни ташкил этади, улар 65–67 ёшдан пенсияга чиқадилар. 

 

Мамлакат сиёсатининг устувор йўналиши пенсия ёшидагилар учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳисобланади, шу боисдан Данияни кўпчилик пенсионерлар учун жаннатмакон ўлка деб ҳисоблайди. Ушбу мамлакатдаги пенсионер ишлайдиган шахсларга нисбатан ўзини яхши таъминланганлигини ҳис қилади. Даниялик пенсионерларга юқори миқдордаги давлат пенсиясидан ташқари, жамғариб бориладиган пенсия фондида жамғармаларга эга бўладилар, бу эса пенсионернинг даромадини янада оширади.

Дания пенсия тизимига XIX асрнинг охирида асос солинган. Ўша пайтда ҳукумат 60 ёшга тўлган фуқароларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қарор қилган. Кўмак бўлиши учун меҳнат фаолияти ҳисобга олинадиган Германиядан фарқли равишда, мамлакатдаги фуқаролик ва яшаш принципидан фойдаланилган.

Ўн йилдан кейин ҳам тўлов тизими ўзгармаган, бироқ ХХ асрнинг ўрталарида давлат дотациялари ёки халқ пенсиясининг энг кам миқдори белгиланган. Кейинчалик пенсия бир нечта тўловлар суммасидан иборат бўлди:

асосий тўлов;

қўшимча тўлов, унинг миқдори оилавий аҳволига – пенсионер ёлғиз эканлигига ёки ёлғиз эмаслигига боғлиқ бўлади;

иш ҳақи ёки жамғармаларга боғлиқ қўшимча тўлов.

Моҳиятига кўра, Данияда бундан таркибдаги пенсиялар бугунги кунда ҳам мавжуд. Тўғриси, пенсия тизими ривожланган йилларда уни ҳисоблаш принципларининг турлари бироз ўзгартирилди. Ҳозирги кунда пенсияга чиққан ҳар бир шахс қуйидаги пенсия тўловлари тўланади:

халқ пенсияси – давлат томонидан тўланади;

меҳнат пенсияси – пенсия жамғармаси томонидан тўланади.

Давлат бундай стратегияси пенсионер узоқ муддат давомида мустақил ва ишга лаёқатли бўлиб қолишига қаратилган, сабаби пенсия ёшидагиларнинг кексалар уйларидаги таъминоти давлат маблағларини ҳисобидан амалга оширилади. Мамлакатда пенсионерларни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш мақсадида Даниядаги ҳар бир муниципалитетда ДанЭйдж жамоат ташкилоти бўлими очилган.

 

Манба: https://visasam.ru.

 

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 485 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика