Norma.uz

Пенсия жамғармасига борилмайди

 

Айни пайтда пенсияси карточкага ўтказиладиганлар ҳар 6 ойда Пенсия жамғармаси бўлимига пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқлаш учун бормасалар ҳам бўлади деб эшитдим.

Шу тўғрими? 

 

– Ҳақиқатан ҳам, 2021 йил 1 июндан бошлаб фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқи йўқолганлигини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган электрон маълумотлар асосида аниқлаш орқали пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахслар томонидан ҳар олти ойда Пенсия жамғармасининг бўлимига келиш ҳамда масъул ходимлар томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинади (ПФ-6155-сон Фармоннинг 10-б.).

Демак, 2021 йил 1 майдан бошлаб ахборот тизимларининг «ФҲДЁ ягона электрон архиви» билан интеграциялашуви амалга оширилади (ПФ-6191-сон Фармоннинг 3-б.).

Бундан келиб чиққан ҳолда 2021 йил 1 июндан бошлаб пенсионерлар пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқлаш учун пенсия тўланадиган Пенсия жамғармаси бўлимига келишлари талаб этилмайди.

 

Маълумот учун!

Пенсия тайинлашда ишдаги танаффуслар мавжудлигидан ҚАТЪИ НАЗАР, охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5 йил учун (танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади.

Прочитано: 278 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика