Ҳозирги пайтда хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ҳамда захирага бўшатилган ҳарбий хизматчиларга ID-карталар қандай тартибда берилади?
– Ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаб, ЎзР Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ва ЎзР фуқаросининг биометрик паспорти ёки ID-картаси бўлмаган ҳарбий хизматчиларга ID-карта контракт асосида хизмат қилган ҳарбий хизматчининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома ёки ЎзР Қуролли Кучлари офицерининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома асосида ИИБнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш (Мва ФР) бўлимлари (маълумотларни йиғиш пункти) томонидан берилади.
Ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ID-карталар ҳарбий қисм жойлашган жойдаги маълумотларни йиғиш пункти томонидан тегишли ҳарбий қисм раҳбарларининг ёзма илтимосномалари асосида берилади (Низомнинг 14-б., 22.09.2020 йилдаги ПФ-6065-сон Фармонга 1-илова).
Фуқаро ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:
●
белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
●
ҳарбий хизматчининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома ёки офицернинг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома;
●
ҳарбий қисм раҳбарларининг ёзма илтимосномаси;
●
давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас) (Низомнинг 11-б.).