Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 25 / Паспорт масалалари

Хорижда никоҳ тузилган бўлса

 

Мен ва турмуш ўртоғим Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланамиз. Оилавий шароитга кўра никоҳимиз Қозоғистонда рўйхатдан ўтказилган.

Ушбу гувоҳномага асосан турмуш ўртоғимни ўз уйимга рўйхатдан ўтказишим мумкинми?

 

Эр (хотин) – хотини (эри) доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига доимий рўйхатга олинади (Рўйхатнинг 5-б.).

Бунинг учун йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд ЎзР Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун).

Никоҳи хорижий давлатда қайд этилган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг консуллик легаллаштириш қонун ҳужжатлари талаблари асосида расмийлаштирилган ёки Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 5.10.1961 й.) талабларига мувофиқ апостиль белгиси қўйилган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этади.

Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Минск, 22.01.1993 й.) ҳамда Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кишинёв, 7.10.2002 й.) аъзо давлатларда никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан ушбу давлатлар қонун ҳужжатлари талаблари асосида тасдиқланган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан тақдим этиладиган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага консуллик қонунлаштирилиши ёки апостиль белгисини қўйиш талаб этилмайди (1049-сон Низомнинг 13-б.).

Ўзбекистон ва Қозоғистон ушбу халқаро шартноманинг иштирокчилари ҳисобланади, ва сиз Қозоғистонда берилган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага асосан яшаш жойингиз бўйича турмуш ўртоғингизни ҳеч бир муаммосиз рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 452 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика