Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 25 / Паспорт масалалари

Қариндошни қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин

 

Андижонда яшайман, II гуруҳ ногирониман. Ота-онам болалигимда вафот этишган, мени бувим тарбиялаганлар. Туғишган акам ҳозир Тошкентда яшайди, у ўз квартирасида рўйхатдан ўтган.

Унинг уйига рўйхатдан ўтсам бўладими?

 

Ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи (эри (хотини) ва фарзандлари) бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар – ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига доимий рўйхатга олинади (Рўйхат 4-б., 14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган).

Доимий рўйхатга олиш учун йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар;

ТМЭК маълумотномаси (меҳнатга қобилиятсиз фуқаролар учун) (Низомнинг 12-б., ВМнинг 28.12.2019 йилдаги 1049-сон қарорига 1а-илова).

Шу тариқа, агар оилангиз мавжуд бўлмаса, Тошкент шаҳрида яшайдиган туғишган акангизнинг уйига ҳеч бир муаммосиз рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

* * *

Ҳарбий хизматчиман, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан берилган хориждаги квартирада ўз оилам билан доимий рўйхатдан ўтганман.

Биринчи турмушимдан бўлган катта ўғлимни ўз оиласи мавжуд бўлмаганлиги сабабли мазкур турар жойда рўйхатдан ўтказишим мумкинми?

 

– Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга (14.09.2007 йилдаги ПҚ-694-сон қарор билан тасдиқланган) мувофиқ уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий рўйхатга олинади (Рўйхатнинг 12-б.)

Доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийликни (ҳомийликни) тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жой олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома (1049-сон Низомнинг 21-б.).

Шу тариқа, сиз катта ўғлингизнинг яшаш жойи бўйича муаммоларсиз рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Прочитано: 292 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика