Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 25 / Паспорт масалалари

Кексаларга янги паспорт қандай берилади

 

Бобом 1995 йилда марта шахсий коди бўлмаган биринчи миллий Ўзбекистон паспортини олган, ҳанузгача ушбу паспорт билан яшаб келади. Бугунга қадар томорқа хўжалигида деҳқончилик билан шуғулланадиган дала ҳовлисидан ҳеч қаерга чиқмаган. У 2011 йилда янги биометрик паспортни олмаган.

Бобом жарима тўлаши керакми, тоби қочган кекса шахс миграция бўлимига бормасдан ID-картани қандай олиши мумкин?

 

– Аризачига аввал жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) бириктирилмаган ёки жисмоний шахснинг аввалги шахсий идентификация рақами хатолик билан бириктирилган бўлса, талабнома ID-картага ЖШШИРни бириктириш учун маълумотларни йиғиш пункти томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига юборилади.

Давлат персоналлаштириш маркази талабномадаги ЖШШИР мавжудлиги ва тўғрилигини текширади, мавжуд бўлмаган ҳолларда эса реал вақт режимида ЖШШИРни шакллантиради ва шакллантирилган талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади (Низомнинг 16-б.).

Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлигининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига шахсан ўзлари ёки қонуний вакиллари орқали (оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда) мурожаат этганда, ID-карта маълумотларни йиғиш пунктининг масъул ходими томонидан 15 кун муддатда ушбу шахсларни яшаш манзилига борган ҳолда расмийлаштирилади ва берилади. Бунда кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди (Низомнинг 13-б.).

Шу тариқа, бобонгизнинг қонуний вакили сифатида сиз ID-картани олиш учун яшаш жойидаги ФваМР бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.

Прочитано: 118 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика