Norma.uz

Пенсияни бир туридан бошқа турига ўтказиш

 

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади. Барча зарур ҳужжатлар билан бирга ариза қабул қилинган сана пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.

Пенсионернинг аризасига қуйидагилар илова қилиниши керак:

1) ариза берилган пайтдан меҳнат фаолиятининг охирги 10 йили мобайнида исталган кетма-кет 5 йилдаги иш ҳақи тўғрисида маълумотнома;

2) ариза берилган пенсия турини тайинлаш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар, ушбу ҳужжатлар пенсиянинг олинадиган тури бўйича расмийлаштирилган пенсия ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлмаган тақдирда.

Бундан ташқари, зарур ҳолларда, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи оила аъзолари сони ўзгаришини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилади.

Ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан 10 кун муддатда кўриб чиқилиши керак.

Илгари шахснинг ёшига доир тайинланган пенсияни тиклашда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинмайди ва пенсияни ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ёшга доир илгари тайинланган пенсиядан олдинги ишнинг охирги 10 йилидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш рад этилган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилгандан кейин 5 кундан кечикмай рад этиш сабаблари, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида пенсионерга хабарномани бериши ёки юбориши шарт ва бир вақтнинг ўзида тақдим этилган барча ҳужжатларнинг асл нусхаларини қайтариши керак.

Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин пенсиянинг бошқа турини тўлаш пенсионер барча зарур ҳужжатлар билан бирга тегишли ариза билан мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошланади.

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтган пенсионерларга янги пенсия гувоҳномаси ёзилади.

Прочитано: 109 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика