Пенсия тайинланишида ҳозирча зарур ҳужжатларни (уларни олиш учун боришнинг имкони йўқлиги сабабли) тўлиқ топшира олмайман.
Мавжуд ҳужжатлар асосида пенсияни расмийлаштиришим мумкинми?
Ҳа, мумкин. Пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган ариза берувчи зарур ҳужжатларни тақдим этмаган тақдирда, кейин тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар асосида пенсияси қайта ҳисоб-китоб қилинади (252-сон Низомнинг 118-б.).