Ишлайдиган пенсионерга пенсия қандай тўланади?
– 2020 йил 1 майдан бошлаб ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар тўғридан-тўғри бюджетдан ташғари Пенсия жамғармаси томонидан тўланади (Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пенсия оладиган шахслар бундай мустасно) (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармоннинг 4-б.).
Бунда пенсия пенсионернинг аризасига кўра яшаш жойи бўйича банк картасига ёки нақд шаклда тўланади.
Маълумот учун!
Меҳнат дафтарчасидаги суд тартибида сохталаштирилган (қалбакилаштирилган) деб топилган ЁЗУВЛАР меҳнат фаолиятининг охирги 10 йиллик даврига КИРИТИЛМАЙДИ.
* * *
Пенсионер пенсиясини карточкага олиши учун тижорат банкини танлаши мумкинми?
– Пенсия картаси пенсионернинг танловига (хоҳишига) кўра исталган банкда очилиши мумкин.