Norma.uz

Холангиз учун бешта банд

 

Холам хорижда, аниқроғи Италияда ишлайди.

У мазкур далилни тасдиқловчи қандай ҳужжатларни тақдим этиши лозим ва у ПФга зарур миқдордаги ижтимоий солиқни хорижий валютада ўтказиши мумкинми? 

 

Биринчидан, у солиқ тўловчининг идентификация рақамига эга бўлиши лозим. Бундай рақам мавжуд бўлмаганда унга СТИР расмийлаштирилиши билан биргаликда доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши шарт. Шунингдек бундай рақамни Давлат солиқ қўмитасининг сайти орқали олиш мумкин (Низомнинг 7-б., 22.02.2016 йилдаги 46-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

Иккинчидан, у бошқа давлатда ишлаган ҳар бир ойи учун Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни (айни пайтда – ижтимоий солиқ) ихтиёрий равишда тўлаши лозим.

Чет элда бўлиш даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар, паспортдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилганлиги маълумоти кўрсатилган тегишли ҳужжатлари асосида тасдиқланади (Низомнинг 6-б.).

Учинчидан, у пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ЯИТ (ижтимоий солиқ) миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига Пенсия жамғармасига ЯИТ (ижтимоий солиқ) тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган ПҲБМнинг 4,5 баробари миқдорда белгилаши мумкин (Низомнинг 8-б.).

ЯИТ (ижтимоий солиқ) тўлаш хорижий валютада (бошқа давлат ҳудудидан) Пенсия жамғармасининг махсус валюта ҳисобрақамларига амалга оширилиши мумкин ва тўлов санасига Марказий банк томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютага қайта ҳисоблаб чиқилади (Низомнинг 10-б. 2-хатбошиси).

Тўртинчидан, ЯИТ (ижтимоий солиқ) тўланганлиги тасдиқловчи асосий ҳужжатлар солиқ органларининг маълумотлари ҳисобланади.

Бешинчидан, пенсия тайинланиши учун мурожаат қилганда, у доимий яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига паспорт нусхасини тақдим этиши лозим.

Прочитано: 251 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика