Norma.uz

Турмуш ўртоғимнинг пенсияси ҳақида

 

Вафот этган турмуш ўртоғининг пенсияси кўпроқ бўлганлиги боис аёл ушбу пенсияни ўзининг ёшга доир пенсиясининг ўрнига олиши мумкинми? 

 

Ҳа, мумкин. Лекин бу боқувчисини йўқотганлик пенсияси бўлади. Бу ҳолатда аёл пенсия ёшига етган, яъни 55 ёшга тўлган бўлса, боқувчисини йўқотганлик пенсияни олиш ҳуқуқига эга бўлади (Қонуннинг 19-м.).

Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, турли давлат пенсияларини (ёшга доир, ногиронлик бўйича ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини) олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга танловига кўра фақат бир турдаги пенсия тайинланади.

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади ва қонун ҳужжатлари билан қўйиладиган талабларга мувофиқ бошқа турдаги пенсия тайинланади (252-сон Низомнинг 133-б.).

 

* * *

Танишимнинг турмуш ўртоғи вафот этди. У 59 ёшда эди.

Танишим ҳеч қаерда ишламаган, у пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладими?

 

Ҳа, агар пенсия ёшига етган, яъни 55 ёшга тўлган бўлса пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади (Қонуннинг 19-м.).

Мурожаатда танишингиз бирор-бир пенсия ёки нафақани олиш-олмаслиги кўрсатилмаган.

Шу муносабат билан қуйидагиларни эътиборга олиш лозим:

турли давлат пенсияларини (ёшга доир, ногиронлик бўйича ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини) олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг танловига кўра бир турдаги пенсия тайинланади. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади ва қонун ҳужжатлари билан қўйиладиган талабларга мувофиқ бошқа турдаги пенсия тайинланади (252-сон Низомнинг 133-б.);

нафақа олувчига Қонунга мувофиқ давлат пенсияси турларидан бири тайинланганда нафақа тўлаш тўхтатилади, пенсия эса нафақа охирги марта тўланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўланади (Низомнинг 34-б., ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 107-сон қарорига 2-илова).

 

Маълумот учун!

Жорий йилнинг 10 майидан бошлаб 1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари, шунингдек фашист концлагерларининг вояга етмаган собиқ тутқунлари ҳамда Ленинград қамали даврида ишлаган шахсларнинг ЭНГ КАМ МИҚДОРДАГИ ПЕНСИЯСИ, шу жумладан устамалари 2,5 млн сўм миқдорда белгиланади.

Прочитано: 128 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика