Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 07 / Истеъмолчи бурчаги

Чек – далил сифатида

 

Ҳар қандай харид учун, у дорихонада, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари сотиладиган шохобчада, АЁҚШда ва йирик савдо шохобчалари амалга оширилишидан қатъи назар, истеъмолчиларга QR-кодли чек берилиши керак. Бундай чеклар тадбиркорлик фаолиятининг қонунийлигидан далолат беради. Уларни фақат онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар беради.

 

 

Ахборот технологияларининг ҳисоб-китоб тизимига жорий этилиши – бу, айниқса савдо ва хизматлар соҳасидаги муҳим қадам бўлди. Онлайн режимда ишлайдиган НКМ ёрдамида истеъмолчи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши осонроқ бўлади, бунда инсофли тадбиркор ҳам ўз фаолияти борасида хотиржам бўлади. Мамлакатимизда онлайн-НКМ ва виртуал кассага ўтиш жараёни 2020 йил январдан бошлаб амалга оширилмоқда.

Президентнинг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (6.09.2019 йилдаги ­ПФ-5813-сон) мувофиқ тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт.

Чекларда товарлар (ишлар, хизматлар) номи, миқдори, қиймати (нархи), суммаси, ҚҚС суммаси, шунингдек QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади. Бундай маълумотлар мавжуд бўлмаса, чек ҳақиқий ҳисобланмайди.

Тадбиркор шуни унутмаслиги лозимки, агар савдода ва (ёки) хизматлар кўрсатишда назорат-касса техникаси ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилмаса (улардан фойдаланиш мажбурий бўлган тақдирда), чек берилмаса ёки ҳисоб-китоб терминаллари орқали тўловни қабул қилиш рад этилса, бу ҳолатлар 5 млн сўм миқдори жарима солиниши сабаб бўлиши мумкин (СК 221-м).

Солиқ органларида рўйхатдан ўтказилмаган назорат-касса техникаси қўлланилганда (7 млн сўм), бошқа шахслар номига расмийлаштирилган қурилмадан фойдаланилганда (20 млн сўм), техник талабларга жавоб бермайдиган ёки хизмат кўрсатиш электрон дастурида носозликлар бўлган қурилма қўлланилганда (20 млн сўм) катта миқдорда жарималар белгиланган.

 

ЎзР Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабаридан.

Прочитано: 262 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика