Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 07 / Истеъмолчи бурчаги

«Қиммат» хизмат

 

Австралия Федерал суди ўтган йили STA Travel Pty Ltd (STA Travel) туристик компаниясига қўшимча хизматларидан бири ҳақидаги ёлғон ва чалғитувчи реклама берганлиги учун 14 млн АҚШ доллари миқдорида жарима солиниши тўғрисидаги қарор чиқарган эди.

 

MultiFLEX Pass – чиптани ўтказиш бўйича компаниянинг пулли қўшимча хизмати, унинг ёрдамида чиптани бошқа рейсга осонгина алмаштирса бўлади. «Воситачилик ҳақи олинмайди» – рекламада айнан шундай таъкидланган.

Бироқ текширувлар чоғида Австралиянинг рақобатчилик ва истеъмолчилар бўйича комиссияси (Australian Competition & Consumer Commision) томонидан компания чипта нархларидан тафовутлардан ташқари истеъмолчилардан воситачилик ҳақини ҳам ундирганлиги аниқланди. Бундан ташқари, улар чипталарнинг нархида тафовутлар бўлмаган ҳолатда ҳам воситачилик ҳақини олишган. Компания ёлғон рекламадан фойдаланди, бу эса истеъмолчиларнинг эътиборини тортди ва уларда ноқонуний ҳисобланган хизматлардан фойдаланишга қизиқишини уйғотди.

Компания айбловни тан олди ва жавобгарликни ўз зиммасига олди. Шунингдек у Комиссиянинг ишни кўриб чиқишга доир харажатларини тўлаб бериши лозим.

 

Интернет тармоғи материаллари асосида.

 

«Истеъмолчи бурчаги» рукнини тайёрлашда ЎзР Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг сайти материалларидан фойдаланилди.

Прочитано: 338 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика