Norma.uz

Норезидентларга пенсия

 

Хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга пенсия қандай ҳисобланади?

 

– Хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга пенсия Ўзбекистонда доимий яшаш шарти билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан бир хилда ҳисобланади.

ЎзР ички ишлар органлари томонидан берилган хорижий фуқаро учун истиқомат учун берилган рухсатнома хорижий фуқароларнинг шахсини, ёшини, яшаш жойини, фуқароликка мансублигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади.

Фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат ЎзР ички ишлар органлари томонидан берилган фуқаролиги бўлмаган шахс учун истиқомат учун берилган рухсатнома бўлади (252-сон Низомнинг 28-б.).

Бунда Ўзбекистонда доимий яшайдиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет элдаги иш стажига, агар халқаро шартномаларда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасидаги ишга тўғри келадиган стажнинг учдан биридан ортиқ бўлмаган доирада киритилади (252-сон Низомнинг 49-б.).

 

МИСОЛ. Чет эл фуқаросининг умумий иш стажи 40 йилни ташкил этади, шундан 21 йили Ўзбекистон Республикаси ҳудудига, 19 йили эса хорижий давлат ҳудудига тўғри келади. Ушбу ҳолатда чет эл фуқаросининг хорижий давлатдаги иш стажи пенсияни ҳисоблаш учун 7 йил (21 йил / 3) доирасида қабул қилинади ва умумий иш стажи 28 йилни (21 + 7) ташкил этади.

Прочитано: 58 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика