Norma.uz

Спорт билан шуғуллана олмаслик сабабини кўрсатинг

 

Аҳолини рўйхатга олишда шу савол ҳам берилади

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тавсиясига кўра ушбу халқаро ташкилотга аъзо давлатлар 2015 йилдан 2024 йилгача камида бир марта аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга чақирилади. БМТнинг тўлақонли аъзоси сифатида Ўзбекистон Республикасида ҳам аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (11.11.2020 йилдаги 710-сон) билан 2023 йилнинг 1–25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди.

 

Аҳолини рўйхатга олишда Ўзбекистон аҳолисининг сони, ёши, жинси, диний ва этник таркиби, оилавий аҳволи, маълумоти, уй-жой билан таъминланганлик ҳолати, даромад манбалари, ижтимоий аҳволи тўғрисидаги маълумотлар эътиборга олинади. Муайян бир вақт ичида тўпланган, мамлакатдаги барча шахсларга тааллуқли демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотлар аҳоли тўғрисидаги энг ишончли манба ҳисобланади. Бу маълумотлар, ўз навбатида, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги истиқболли дастурларни ишлаб чиқишда ва манзилли амалга оширишда асосий ахборот манбаси бўлиб хизмат қилади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотларнинг туб моҳияти аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, фуқароларимизнинг ҳаёт фаровонлигини оширишга қаратилган экан, соғлиқни сақлаш, уй-жой билан таъминлаш, иш ўринларини яратиш билан боғлиқ муаммоларнинг самарали ҳал этилишида аҳолини рўйхатга олиш асосида тўпланадиган маълумотлар муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Қайд этиш лозимки, республикамизда мустақиллик йиллари давомида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк марта ўтказилмоқда (мамлакатимизда охирги марта аҳоли 1989 йилда рўйхатга олинган). Шу боис аҳолини рўйхатга олиш борасида халқаро миқёсда бошқа давлатларнинг тажрибасини кенг ўрганиш, барча ҳудудларда тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ишлари изчил давом этмоқда. Хусусан, юқоридаги қарор билан 2021 йилнинг 1–25 ноябрь кунларида республиканинг 4 ҳудудида: Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида, Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ва Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманларида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш кўзда тутилган.

 

 

Ойдин Аҳмедова,

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани статистика бўлими етакчи мутахассиси.

Прочитано: 300 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика