Norma.uz

Ўриндошликдаги иш даври асқотади

 

Ўриндошликдаги иш даври стажга киритиладими? Ушбу давр пенсияни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадими?

 

– Ўриндошликда ишланган давр иш стажининг ошишига олиб келмайди. Иш даврлари бир вақтнинг ўзида бир даврга тўғри келса, у ҳолда пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг хоҳишига кўра фақат бир давр қўшиб ҳисобланади ­(252-сон Низомнинг 36-б.).

Асосий иш жойингиз бўйича иш стажини тасдиқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, стажни ўриндошликдаги иш жойи бўйича тасдиқлай олсангиз ўриндошлик бўйича иш жойидан берилган маълумотнома иш стажининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

Ўриндошлик бўйича олинган иш ҳақи пенсия миқдорининг ошишига сабаб бўлиши мумкин, лекин ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига:

● 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;

● 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади («Фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 32-м.). Мазкур иш ҳақи ҳам асосий иш жойи, ҳам ўриндошлик бўйича бўлиши мумкин.

Шуни эътиборга олиш лозимки, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ПҲБМнинг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади (Қонуннинг 31-м. 6-қ.).

Масалан, асосий иш жойи бўйича ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи 10 ПҲБМдан кам бўлса, тақдим этилган ўриндошликдаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома пенсия миқдорининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

Асосий иш жойи бўйича ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи 10 ПҲБМдан кўп бўлганда, тақдим этилган ўриндошликдаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар пенсия миқдорининг ошишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Бироқ ушбу маълумотлар келгусида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори оширилган тақдирда асқотиши мумкин.

 

Маълумот учун. Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори икки марта (2007 йилда ва 2018 йилда) қайта кўриб чиқилган ва оширилган, бу эса пенсия миқдорининг сезиларли даражада ошишига имконият яратган, шу жумладан ўриндошлик бўйича иш ҳақи тўғрисидаги қўшимча маълумотларни тақдим этган шахсларнинг пенсияси ҳам анча ошган.

Прочитано: 358 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика