Norma.uz

Асос бўлиши керак

 

Ўзбекистонда ўқитувчилар неча ёшдан пенсияга чиқиши мумкин?

 

– Ўқитувчиларнинг пенсияга чиқиш умумий ёши бошқа ходим ва хизматчиларникидан фарқ қилмайди: эркаклар 60 ёшга, аёллар эса – 55 ёшга тўлганда пенсияга чиқадилар. Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берадиган энг кам иш стажи 7 йилни ташкил қилади. Қонуннинг 37-моддаси 1-қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган ишлар стажга қўшилади (Қонуннинг 7, 8-м.).

Бунда камида 20 йиллик иш стажи бўлган аёллар 54 ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Қонуннинг 12-1-м.).

Бироқ ногирон болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари, «Меҳрибонлик» уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда, охирги иш жойидан қатъи назар, Қонуннинг ­7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда (яъни эркаклар 55 ёшга, аёллар 50 ёшга тўлганда) пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Қонуннинг 12-м. «к» б.; ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган 3-сон Рўйхатнинг VII қисми).

Прочитано: 66 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика