Norma.uz

Қонуний асосларда олиш лозим

 

Пенсионер – Ўзбекистон фуқароси пандемиядан олдин (2020 йил февралда) Россияга даволаниш учун кетган. Бир ойдан кейин қайтишни режалаштиргани учун пенсиясини олишга ишончнома расмийлаштирмаган. Ноябрь ойида қайтгач вафот этган. Унинг қизи ижтимоий таъминот бўлимига (Самарқанд ш.) пенсияни олиш учун мурожаат қилган. Бироқ унга пенсия вақтида олинмаганлигини ва ҳатто уни олишга ишончнома қолдирилмаганлигини рўкач қилиб рад жавобини беришган.

Пенсия жамғармаси ходимлари бунга ҳақлими?

Пандемия давридаги пенсияни олиш учун нима қилиш керак?

 

– Пенсионер ололмай қолган пенсия миқдори тўланиши лозим.

Фуқаро хорижий давлатда бўлган даврида пенсия тўлаш тўхтатиб турилмаган тақдирда, кетма-кет 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида пенсия олинмаганлиги сабабли тўхтатилади (252-сон Низомнинг 172-б.).

«Тўхтатиб туриш» деганда пенсия ҳисоблаб чиқарилган, лекин уни олувчи яшаш жойида бўлмаганлиги сабабли тўланмаганлиги тушунилади.

Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади (252-сон Низомнинг 169-б.).

Пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади (Қонуннинг 19, 20, 63-м.).

Бунда пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ойнинг у вафот топгунга қадар ўтган кунлари учун тўланади (Қонуннинг 63-м.).

Юқорида баён этилганлардан кўриниб турибдики, оила аъзолари 2020 йил март–октябрь ойлари учун пенсиянинг жами суммасини ҳамда 2020 йил ноябрь ойи учун пенсиянинг бир қисмини олишга ҳақлидирлар.

Прочитано: 431 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика