Norma.uz

Кексалик гаштини суриш учун жамғариш

 

Пенсия жамғармаси раҳбари Абдулазиз Ҳайдаров журналистлар билан бўлган суҳбатда жорий этилиши режалаштирилаётган жамғариб бориладиган пенсия тизими тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтди.

 

Ҳайдаровнинг айтишича, ушбу тизимда фуқаролар жамғарилган маблағларни ўз келажаклари учун инвестиция қилишлари мумкин бўлади.

«Асосий мақсадимиз – фуқароларнинг бўлғуси пенсияларини инвестициялаш тизимини йўл қўйиш. Масалан, фуқаро 25-30 ёшдан тўловларни тўлашни бошласа, 60 ёшга кирганда кексалик гаштини суриш учун етарли маблағи бўлади. Бунинг учун унинг маблағлари айланмага киритилиши лозим.

Инфляциядан кам бўлмаган миқдоридаги маблағларни индексация қилиш лозим. Бу энг қуйи кўрсаткичдир. Биз маблағларни катта миқдорга ошириш механизми устида ишлаяпмиз. Яъни одамлар кексайганларида ишламаганларида ҳам етарли таъминотга маблағи бўлиши лозим. Биз жамғарилган маблағларни қандай инвестициялаш, даромадларни ошириш механизмлари ҳақида бош қотиряпмиз», – деди Жамғарма директори.

Жамғарма маълумотларига кўра 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3,8 миллиондан ошиб кетди, бу аҳоли умумий сонининг 11,2%ини ташкил этади. Улардан 3,4 миллиони пенсия, 400 мингдан ортиғи нафақа оладилар.

2020 йилда 333,45 минг фуқарога пенсия ва нафақалар тайинланган. Улардан 275 109 нафари пенсия, 58 341 нафари эса нафақа олади.

 

Манба: kun.uz.

Прочитано: 366 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика