Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 07 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Назорат хариди қандай ўтказилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 8.02.2021 йилдаги 59-сон қарори (ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлап пакетида берилмоқда) билан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу йўналишда давлат органлари ҳамда ташкилотлари ҳамкорлигини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига (кейинги ўринларда – Агентлик) қуйидагиларни таъминлаш топширилди:

● савдо объектларида сотиладиган халқ истеъмоли товарлари сифати ва хавфсизлигини белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан тизимли равишда ўрганишлар ўтказилишини;

● назорат харидлари қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффорлик принципларига асосланган ҳолда амалга оширилишини.

«Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда аккредитация қилинган синов лабораториялари Агентликка назорат хариди доирасида амалий ёрдам кўрсатиши лозим.

Назорат хариди тадбирларини ўтказиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

● Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган ва Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштириладиган назорат хариди тадбирини ўтказиш режаси;

● оммавий ахборот воситаларидан келиб тушган маълумотлар ҳамда белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари;

● қонунда белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлардан келиб тушадиган ахборотлар ва мурожаатлар;

● Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ёки Монополияга қарши курашиш қўмитасининг топшириқлари.

Ҳужжат билан Чакана савдо объектларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидини ташкиллаштириш ва уларни экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомда қуйидагилар белгиланди:

● назорат хариди тадбирларини ўтказишни режалаштириш тартиби;

● назорат харидини амалга ошириш тартиби;

● халқ истеъмоли товарларининг экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартиби;

● назорат харидини молиялаштириш тартиби;

● назорат хариди ва халқ истеъмоли товарларини тестдан ўтказиш натижалари устидан шикоят қилиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 9.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 313 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика