Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 17 / Кадрлар бўлими

Ходимнинг фуқаролиги бўлмаганда

 

Ташкилот ходимни қоровул лавозимига ишга олмоқчи. Бироқ унинг фуқаролиги йўқ.

Фуқаролиги бўлмаган шахс билан меҳнат шартномасини тузиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, бу борада қандайдир муддат белгиланганми?

 

Фуқаролиги бўлмаган шахс билан меҳнат шартномаси тузиш мумкин.

Ўзбекистонда фуқаролиги бўлмаган шахс (ФБШ) учун яшаш гувоҳномаси республикада доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади (Низомнинг 2-банди, 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонга 2-илова). Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этилади (МК 11-м.).

Бироқ муайян лавозимлар ёки муайня меҳнат фаолияти тури (масалан, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар, сайланадиган лавозимлар ва бошқалар) Ўзбекистон фуқаролигига мансубликка боғлиқ бўлса, ФБШ ушбу лавозимга тайинланиши ёки ушбу фаолият тури билан шуғулланиши мумкин эмас.

ФБШ билан меҳнат шартномасини тузишда реквизитлар қисмида унинг яшаш гувоҳномаси маълумотлари қайд этилади. Меҳнат шартномаси муддати ушбу ҳужжатнинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги лозим. Бунда муддатли меҳнат шартномасининг энг кўп муддати – 5 йил (МК 75-м.).

Ишга қабул қилинаётганда ФБШ ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги ҳужжатни тақдим этмайдилар, сабаби улар Ўзбекистонда ҳарбий ҳисобда турмайдилар (МК 80-м.; «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси 5-қисми).

Бундай меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш учун алоҳида функционал дарчалар назарда тутилган.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 588 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика