Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 17 / Кадрлар бўлими

Доимий ходимни бошқа ишга ўтказиш

 

Ходимни бошқа лавозимга ўтказаётганда (доимий асосда) янги меҳнат шартномасини тузиш керакми?

 

– Йўқ, керак эмас.

Ходимни бошқа доимий ишга (лавозимга) ўтказишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин. Бу ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришлар асосида расмийлаштирилади (МКнинг 92, ­96-моддалари).

Шу тариқа:

1) ходим билан меҳнат шартномасига қўшимча равишда тузилган келишувни имзолаш;

2) унинг бошқа лавозимга ўтказилаётгани ҳақида буйруқ чиқариш;

3) барча ҳисоб-кадрлар бўйича ҳужжатлар: Т-2 шаклидаги шахсий карточка, меҳнат дафтарчаси (агар у 31.12.2019 йилгача очилган бўлса), иш вақти ҳисобини юритиш табели ва «Ягона меҳнат миллий тизими»га ўзгартиришлар киритиш;

4) ходим ва мансабдор шахсларни уларга тааллуқли бўлган қисмда буйруқ билан таништириш керак.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

 

Прочитано: 1019 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика