Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 17 / Кадрлар бўлими

Мулкдор директорни алмаштираяпти

 

МЧЖда муассис алмашди.

МЧЖ бош директори қандай тартибда ишдан бўшатилади?

 

– Мулкдор алмашганда янги муассис корхонанинг раҳбари, унинг ўринбосарлари ва бош бухгалтер билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир (МК 98-м., 100-м. 2-қ. 6-б.). Қонун ҳужжатларида улар билан меҳнат муносабатларини сақлаб қолишга йўл қўйилади, бироқ меҳнат шартномалари бекор қилиниши ҳам тақиқланмаган – ҳаммаси янги муассиснинг қарорига боғлиқ бўлади.

Мазкур асос бўйича меҳнат шартномасини корхона мулк қилиб олинган кундан бошлаб 3 ой мобайнида бекор қилишга йўл қўйилади. Ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган вақти, узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлари бу муддатга киритилмайди (МК 100-м. 2-қ. 6-б.).

Мазкур ҳолатда касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг розилигини олиш талаб этилмайди (МК 101-м.).

Янги мулкдор ходимни меҳнатга оид муносабатларнинг келгусида бекор қилиниши тўғрисида камида 2 ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши ёки унга шунга мутаносиб компенсация тўлаши шарт. Огоҳлантириш муддати давомида ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун (шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда) ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади (МК 102-м. 4, 6-қ.).

Меҳнат шартномасини бекор қилиш буйруқ билан расмийлаштирилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ бевосита муассис ёки унинг ваколатли шахси томонидан имзоланади (МК 107-м.).

Буйруқда меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари Меҳнат кодексининг моддалари таърифига тўла мувофиқ ҳолда ёзилиши лозим (мазкур ҳолатда МК 100-м. 2-қ. 6-б.).

Мулкдор алмашганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, янги мулкдор қуйидагиларни тўлаши лозим:

♦ ҳақиқатда ишланган кунлар учун иш ҳақи (мавжуд бўлганда);

♦ фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация (фойдаланилмаган таътил мавжуд бўлганда);

♦ огоҳлантириш муддати ўрнига компенсация (тарафлар розилик билдирганда);

♦ ишдан бўшатиш нафақаси (МК 109-м.);

♦ иккинчи ва учинчи ойлар учун ўртача ойлик иш ҳақи (МК 67-моддасида назарда тутилган ҳолларда);

♦ меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилганлик учун неустойка, ушбу шарт меҳнат шартномасига киритилган бўлса (МК 104-м.).

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 103 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика