Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 17 / Кадрлар бўлими

Филиал учун штатлар жадвали

 

Корхонанинг бош офиси Тошкентда жойлашган. Ўзбекистоннинг 7 та минтақасида филиаллар бор. Барчасида ягона штатлар жадвали (ШЖ) амал қилади. Директор бош офис ва филиалларда ўзининг ШЖ бўлиши кераклиги учун уни 8 та ҳужжатга ажратиб ташламоқчи. Имзолаш ва муҳр босиш ҳуқуқи фақат бош директорда мавжуд. Филиалларда директорлар бор, лекин уларнинг имзо қўйиш ҳуқуқи йўқ.

Ягона штат жадвалини 8 та штатлар жадвалига бўлиб юборса бўладими?

 

– Сизнинг ҳолатингизда фақат бош директор имзолаш ва муҳр босиш ҳуқуқига эга бўлганлиги сабабли айнан у меҳнат шартномаларини тузаётган ва бекор қилаётган барча ходимлар учун иш берувчи ҳисобланади. Шунинг учун штатлар жадвалини алоҳида филиаллар бўйича ажратишга зарурат йўқ деб ўйлаймиз.

Корхонанинг ягона штатлар жадвалини тайёрлаб, тасдиқлашни тавсия қиламиз, унда штатлар шу жумладан филиалларга ҳам ажратилган бўлади. Лекин истасангиз, штатлар жадвалини буйруққа илова сифатида ҳам тасдиқлашингиз мумкин.

Штатлар жадвали тасдиқлангандан кейин филиалларга айнан уларга тегишли бўлган қисмда кўчирмаларни (иловаларни) жўнатиш лозим бўлади, бу шахсий таркибнинг бўйсунув ва лавозимлар бўйича жойлаштирилишини назорат қилиш учун зарурдир.

Филиалларда ходимларнинг сони кўплиги туфайли кадрлар ишини юритишни алоҳида филиаллар бўйича кадрлар бўйича инспекторларга ёки унинг розилиги билан бошқа ходимга юклаш мумкин.

Мазкур ҳолда кадрлар бўлими ходими кадрларга оид ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, уларни бевосита раҳбари билан келишади ҳамда бош директор тасдиқлаши ёки имзолаши учун жўнатади. Имзоланган ҳужжатлар қайтиб келгач, ходимларни уларнинг мазмуни билан таништиради, кадрлар ҳисобига оид ҳужжатларга ўзгартиришлар киритади.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 292 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика