Ходимни бошқа лавозимга ўтказаётганда (доимий асосда) янги меҳнат шартномасини тузиш керакми?
– Йўқ, керак эмас.
Ходимни бошқа доимий ишга (лавозимга) ўтказишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин. Бу ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришлар асосида расмийлаштирилади (МКнинг 92, 96-моддалари).
Шу тариқа:
1) ходим билан меҳнат шартномасига қўшимча равишда тузилган келишувни имзолаш;
2) унинг бошқа лавозимга ўтказилаётгани ҳақида буйруқ чиқариш;
3) барча ҳисоб-кадрлар бўйича ҳужжатлар: Т-2 шаклидаги шахсий карточка, меҳнат дафтарчаси (агар у 31.12.2019 йилгача очилган бўлса), иш вақти ҳисобини юритиш табели ва «Ягона меҳнат миллий тизими»га ўзгартиришлар киритиш;
4) ходим ва мансабдор шахсларни уларга тааллуқли бўлган қисмда буйруқ билан таништириш керак.
Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.